Понедельник, 06.05.2024, 20:26
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 22 » Равшан Ҳайдаров: Мавсум сўнгигача Жўраевга ишонишга мажбурмиз
    07:25
    Равшан Ҳайдаров: Мавсум сўнгигача Жўраевга ишонишга мажбурмиз



    "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг матбуот анжуманига аввал меҳмонлар бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ташриф буюрди.

    - Ўйин дербига хос шиддаткор, қизиқарли руҳда ўтди деб ҳисоблайман. Бизга ғалаба кўпроқ керак эди. Шунинг учун йигитлар олдига ўйин бошидан фаол ўйнаш режаси қўйилганди. Шу боис, тезроқ гол уришга интилдик. Режалаштирганимиздек, тўпни ўз назоратимизда ушлаб турдик, кўпроқ ҳужум қилдик. "Бунёдкор"да ҳам қарши ҳужумда голга яқин вазиятлар бўлди. Аммо биз гол ура олмадик ва "Бунёдкор"нинг тажрибаси ўйин давомида ўз сўзини айтди. Унинг устига дарвозабонимизнинг хатоси бизга қимматга тушди. Жамамизнинг тушкунликка тушиб қолганидан фойдаланиб, тажрибали бунёдкорчилар иккинчи голни уриб олишди. Ўйинни сақлаб қолиш мақсадида ўйинчиларни алмаштирдик. Аммо бугун омад биздан юз ўгирди ва бугунги ўйинда тажрибамиз камлик қилдик.

    - "Пахтакор" мураббийлар штаби Темур Жўраевга ишониш давом этмоқда. Аммо унинг ўйинида ўзгариш бўлмаяпти. Унга ишонишда давом этасизми, бу ҳолат жамоанинг ўйинига зарар тегишда давом этса ҳам?
    - Албатта, ҳамма ҳам хато қилиши мумкин. Никита Рибкин жароҳатдан қутулиб, кеча илк марта ўринбосарлар сафида майдонга тушди. Темур Жўраев ҳозирги кунда дарвозабонларимиз орасида энг кучлиси. Мавсум сўнггигача унга ишонишда давом этамиз. Бошқа иложимиз йўқ. Бошқа дарвозабонларимиз Жўраев савиясига чиқиш учун ҳали вақт керак. Бугунги хатони бахтсиз ҳодиса деса бўлади. Тўп майдлон кўчкисига тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди. Бу баҳона эмас, аммо дарвозабоннинг хато қилиш учун бу ҳам сабаб бўлди.

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 493 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz