Понедельник, 06.05.2024, 21:00
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 14 » Равшан Ҳайдаров: Ўйин жуда қийин кечди
    10:53
    Равшан Ҳайдаров: Ўйин жуда қийин кечди



    "Пахтакор" - "Шўртан" (3:1) учрашуви якунлангандан сўнг одатий тарзда жамоа бош мураббийлари ўртасида матбуот ажумани бўлиб ўтди.Ўйиндан кейин Равшан Акмалович учрашув қийин кечганини таъкилади.

    Равшан ҲАЙДАРОВ: - Ўйин жуда қийин кечди. Биз кучли рақибга қарши майдонга тушдик. Тез гол урган бўлишимизга қарамай, стандарт ҳолатдан кейин тўп ўтказиб юбордик. Ўша ҳолатда Кримец Эркиновга охиригача қаршилик қила олмади. Лекин биринчи бўлимнинг ўзида иккинчи голни киритиб олганимиз бизга яхши бўлди. Иккинчи таймда тўпни хотиржам назорат қилдик ва учинчи голни ҳам урдик. Учрашув шиддатли кечгани боис Андреев ва Шарофетдинов кичик жароҳат олди. Олимпия терма жамоаси аъзоларининг ҳолатига қараб уларни асосий таркибда ёки захирадан майдонга туширдим.

    Миладинович дербига қадар тузалмайди. Унинг белидаги жароҳати жиддий. Шунингдек, бугун Холмуродов тўртинчи сариқ карточкасини олди ва у ҳам "Бунёдкор” билан беллашувни ўтказиб юборади. Ҳозир қисқа муддат орасида кўп учрашувлар ўтказишга мажбур бўляпмиз. Бу тақвимда барқарорлик йўқлигини кўрсатади.

    Манба: www.pakhtakor.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 576 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz