Понедельник, 06.05.2024, 19:36
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 15 » "Реал" яхши ўйнади, бироқ....
    02:13
    "Реал" яхши ўйнади, бироқ....


    Испанияда янги мавсум "Эль Классико” билан бошланди. 14 август санасида Приней яриморолининг икки кучли жамоаси Мадридда мамлакат суперкубоги учун майдонга тушишди. Икки ўйиндан иборат қарама-қаршиликнинг дастлабкисида томонлар муроса йўлини танлашди. Учрашувда "Реал” устунликка эришган бўлса-да, буни таблода акс эттира олмади. Айтиш жоизки, шу куни «Барселона” умуман ўзига ўхшамади. Лекин Хосер Гвардиола шогирдлари Мадридда ўзлари учун керакли бўлган натижа қайд этишди.

    Учрашувнинг 13 дақиқасида ҳисоб очилди. Бенземанинг жарима майдончасига ташлаб берган тўпини ҳаммадан баланд сакраган Месут Ўзил  боши билан аниқ дарвозага йўллаб ҳисобни очди. Шундан кейин кўпчилик мезбонлар ғалабасини тахмин қила бошлашди. Бироқ, 36-дақиқада Вилья ўртадаги мувозанти тиклаб, хулоса чиқаришга эрта эканлигини кўрсатди. Бу орада Моуриньо шогирдлари бир нечта хавфли вазиятларни йўққа чиқаришган эди.

    Биринчи таймни меҳмонлар яхши кайфиятда якунлашди. Сўнгги пайтларда барчанинг тилидан тушмаётган Месси ўзининг ажойиб зарбаси билан «Реал” посбонини доғда қолдирди – 1:2.

    Иккинчи бўлимда ҳам ташаббус «Қироллик клуби” тарафида бўлди. Аммо гол киритишга келганда улардан омад юз угирди. 56-дақиқада катта саҳнага Хаби Алонсо чиқди. Унинг  аниқ зарбаси олдида энди Вальдес ожиз қолди – 2:2. Қолган дақиқаларда жамоалар бошқа гол кирита олишмади. Натижада ҳаммаси жавоб учрашувига қолди.

    Испания Суперкубоги

    Биринчи учрашув

    Реал Мадрид – Барселона – 2:2 (1:2)

    Голлар: 1:0 – Ўзил (13), 1:1 – Вилья (36), 1:2 – Месси (45), 2:2 – Алонсо (54).

    РЕАЛ МАДРИД: Касильяс, Рамос, Карвалью, Пепе, Марсело, Хедира (Кальехон, 58), Алонсо, Ўзил, Ди Мария (Коэнтрау, 54), Бензема (Игуаин, 81), Роналду.

    БАРСЕЛОНА: Вальдес, Дани Алвес, Маскерано, Абидаль, Адриано (Пике, 61), С. Кейта, Тиаго Алькантара (Хави, 58), Иньеста, Санчес, Вилья (Педро, 73), Месси.

    Огоҳлантиришлар: Хедира (32), Санчес (55), Алонсо (78), Коэнтрау (90), Дани Алвес (90).

    Жавоб учрашуви 17 август куни бўлиб ўтади.

    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 523 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz