Понедельник, 06.05.2024, 22:53
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 3 » Руминия билан ўйин бўлмайди
    13:50
    Руминия билан ўйин бўлмайди

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 август куни Руминия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказмайди. Бу ҳақда ЎФФ терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов маълум қилди.

    Дарҳақиқат, Руминия терма жамоаси билан ўйин ўтказиш борасида сўнгги икки ҳафта мобайнида музокаралар олиб борилди. Ушбу учрашув ташкилотчиси ҳисобланган ФИФА агенти Руминия футбол федерацияси билан боғланиб, улар ўйинни Австрия пойтахти Вена шаҳрида ўтказиш таклифи билан чиқишди. Аммо Ўзбекистон футбол федерацияси мутасаддилари 10 август куни фақат Тошкентда ўйнаш мақсадида эканликларинини билдиришди. Шу тариқа, меҳмонлардан расмий жавоб хатининг келиши бироз чўзилиб кетди.

    "Руминия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш юзасидан музокаралар олиб бордик. Улар ўйинни Венада, биз эса Тошкентда ўтказиш таклифи билан чиқдик. Шу тариқа, якуний хулосага келиш бироз чўзилиб кетди. Охир-оқибат эса бир тўхтамга кела олмадик ва ўйин амалга ошмайдиган бўлди. Энди Сурия терма жамоаси билан учрашувгача ўртоқлик учрашуви ўтказилмайди”, - деди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2014 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида биринчи учрашувини 2 сентябрь куни меҳмонда Сурия терма жамоасига қарши ўтказади.
    Просмотров: 468 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz