16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш
босқичининг "С” гуруҳи ўйинлари октябрь ойида Тошкентда ўтаказиладигaн бўлди.
Бу борада ОФК томонидан тасдиқловчи ҳужжат Ўзбекистон футбол федерациясига
келиб тушди.
Ўзбекистон футбол Федерациясининг дастлабки таклифига қўра турнир 12-24
сентябр кунлари Қарши шаҳрида ўтказилиши керак эди. Аммо, 20 ёшгача бўлган
қизлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик режасининг кенгайтирилган
тартибда олиб борилиши муносабати билан мусобақалар бу вақтда ўтказилмайдиган
бўлди.
ФИФА Ўзбекистонга қизлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини
топширганидан сўнг, Ўзбекистонда мазкур нуфузли мусобақага тайёргарлик режаси ишлаб
чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг ана шу турнир
ўйинлари ўтказиладиган айрим стадионларни қуриб битказиш ва қайта таъмирлар
ҳақидаги Қарори эълон қилинди. Қарши шаҳри турнирга мезбонлик қиладиган
шаҳарлар рўйҳатида бўлганлиги туфайли ҳам ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати
"С” гуруҳининг саралаш баҳслари Тошкентга кўчирилди.
Таъкидлаш лозим, "С” гуруҳи ўйинлари 1-9 октябрь кунлари Тошкентда
ўтказилади. Дилшод Нуралиев шогирдлари Тожикистон, Баҳрайн, Қирғизистон,
Ҳиндистон терма жамоаларига қарши кураш олиб борадилар.
"С” гуруҳи ўйинларининг тақвими:
1 октябрь
Баҳрайн – Тожикистон
Ҳиндистон – Қирғизистон
3 октябрь
Қирғизистон – Ўзбекистон
Ҳиндистон – Баҳрайн
5 октябрь
Ўзбекистон – Ҳиндистон
Тожикистон – Қирғизистон
7 октябрь
Тожикистон – Ҳиндистон
Баҳрайн – Ўзбекистон
9 октябрь
Қирғизистон – Баҳрайн
Ўзбекистон – Тожикистон
|