Вторник, 07.05.2024, 07:24
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 19 » «Шўртан» - «Олмалиқ»: Preview
    12:15
    «Шўртан» - «Олмалиқ»: Preview


    21 август куни Футбол бўйича Ўзбекистон 20–миллий чемпионатининг 17–тур ўйинлари бўлиб ўтади. Шу турда "Шўртан” ўз майдонида "Олмалиқ” клубини қабул қилади.

    "Шўртан” футбол клуби матбуот хизмати ходимлари ўз анъаналарига содиқ қолган ҳолда, жамоаларнинг шу кунгача ўтказган ўзаро барча учрашувлари статистикасини тақдим этади.

    Ўтказилган етти учрашувнинг тўрттасида "Олмалиқ” жамоаси зафар қучган бўлса, "Шўртан” икки маротаба ғалаба қозонган. Қолган битта учрашув жамоаларнинг муроса кўчасини танлаш билан якунига етган.

    Ўтказилган барча учрашувда жами бўлиб дарвозалар 20 марта нишонга олинган. Киритилган голларнинг 12 таси "Олмалиқ” жамоаси ҳисобига ёзилган бўлса, 8 гол "Шўртан”нинг зафар қучишига ёрдам берган.

    33815 нафар мухлислар "Олмалиқ” – "Шўртан” жамоалари ўртасидаги баҳсни бевосита стадионда кузатишган. "Олмалиқ” жамоаси уй учрашувларини 17152 нафар мухлис кузатган бўлса, 16628 нафар мухлис "Шўртан” стадионига жамланишган.

    Атиги бир маротаба пенальти белгиланган. 2008 йилги Олмалиқ” шаҳрида ўтказилган учрашувда учрашув бош ҳаками Рустам Ҳамидов "Шўртан” дарвозасига белгиланган 11 метрли жарима тўпини Александ Диндиков аниқ амалга ошириб, ҳозирча ягона бўлиб турган пенальти муаллифи бўлиб турибди.

    2009 йилги мавсумда "Олмалиқ” жамоаси ҳимоячиси Омар Бердиев ўз дарвозасини кутилмаганда ишғол этиб, ҳозиргача киритилган дастлабки автоголга муаллифлик қиляпти.

    31 нафар футболчи ҳакамлар томонидан огоҳлантирилишган. Берилган 17 сариқ карточка "Шўртан” жамоаси футболчиларига таалуқли бўлса, қолган 14 та огоҳлантиришлар "Олмалиқ” футболчиларига”туҳфа” этилган.

    "Шўртан” жамоаси аъзоси Патрик Агбо жорий мавсумнинг биринчи даврасида бўлиб ўтган "Олмалиқ”– "Шўртан” жамоалари ўртасидаги учрашувда ҳакам томонидан қизил карточка олиб, ҳозирча ягона бўлиб турган четлатишга "муаллиф” бўлиб турибди.

    Ўтказилган етти учрашувни тўрт нафар ҳакамлар бошқариб боришган (Рустам Ҳамидов 3 марта, Рустам Саидов 1 марта, Виктор Серазитдинов 2 марта ва Валентин Коваленко 1 марта). Энг қизиқарлиси, "Олмалиқ”– "Шўртан” жамоалари ўртасидаги 2008, 2009 ва 2010 йиллардаги учрашувларни Рустам Ҳамидов бошқариб борган ва барча учрашувда ҳам "Олмалиқ”нинг қўли баланд келган!

    ОТМК - «Шўртан» - 3:0 (2:0)
    01.03.2008. 1 тур. Олмалиқ. "Металлург” стадиони. 5000 томошабин.
    Ҳакам: Хамидов Рустам - 8,1
    Голлар:Дындиков Александр - пен, 18 (1:0), Канин Константин, 45+1 (2:0), Тагаев Бахтиер, 88.(3:0)

    «Шўртан» - ОТМК - 0:0
    23.11.2008. 30 тур. Ғузор. "«Шўртан»” стадиони. 4053 томошабин.
    Ҳакам: Саидов Рустам - 9,5

    «Олмалиқ» - «Шўртан» - 3:2 (3:1)
    23.05.2009. 11 тур. Олмалиқ. "Металлург” стадиони. 4572 томошабин.
    Ҳакам:Хамидов Рустам - 8,8
    Голлар:1:0 - Востриков Александр, 4, 1:1 - Бердыев Омар (автогол), 8, 2:1 - Мамазулумов Муйдин, 11, 3:1 - Бердыев Омар, 24, 3:2 - Таран Игорь, 69.

    «Шўртан» - «Олмалиқ» - 1:0 (0:0)
    07.09.2009. 20 тур. Ғузор. "Шўртан” стадиони. 5604 томошабин.
    Ҳакам:Серазитдинов Виктор - 9,2
    Голлар:1:0 - Мегреладзе Георгий, 64

    «Олмалиқ» – «Шўртан» – 1:0.
    01.05.2010. 7–тур. Олмалиқ. "Металлург” стадиони. 3422 томошабин.
    Ҳакам:Р. Хамидов – 8,3.
    Гол:Т. Кагиров (33).

    «Шуртан» - «Олмалик» - 5:3
    18.09.2010. 20 тур. Гузор. «Шуртан» стадиони. 6953 томошабин.
    Голлар:Отакузиев Носир 6 (0:1), Эркинов Шахбоз 10 (1:1), Эркинов Шахбоз, 12 (2:1), Зотеев Олег, 52 (2:2), Таран Игорь 58 (3:2), Эркинов Шахбоз 65 (4:2), Эркинов Шахбоз 76 (5:2)
    Мамазулунов Муйдин 80.

    «Олмалик» - «Шуртан» - 2:0
    01.07.2011. 10 тур. Олмалик, "Металлург" стадиони. 4211 томошабин.
    Голлар:Гоголь Евгений, 3 (1:0), Мамазулунов Муйдин 89 (2:0).

    Манба: www.fcshurtan.uz
    Категория: Олий лига | Просмотров: 528 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz