Швейцариянинг "Сьон” жамоаси Европа лигасидан четлатилиши мумкин. Гап
шундаки, швейцарияликларга янги футболчини сотиб олиш тақиқланган бўлса-да улар
мавсум олдидан бир қатор трансферларни амалга оширишди.
Агар "Сьон” Европа лигасидан олиб ташланса унинг ўрнини Шотландиянинг "Селтик”
жамоаси эгаллайди. Маълумки, тўртинчи саралаш босқичида глазголиклар икки ўйин
натижасига кўра, "Сьон”га 1:3 ҳисобида мағлубиятга учраганди.
УЕФА бош котиби Инфантинонинг айтишича, бу борадаги якуний қарор
сешанба куни қабул қилинади.
"Фуқаролик суд чиқарган қарор биз учун у қадар муҳим эмас. Биз УЕФА ва
ФИФА қоидаларига амал қиламиз. Мазкур
вазиятда бир қарорга келиш жуда оғир бўлади.
Тартиб интизом қўмитаси гуруҳ баҳслари бошлангуча бир тухтамга келади,
деган умиддаман”,- деди Инфантино.
|