Понедельник, 06.05.2024, 14:49
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 9 » Сурия ўрнига Тожикистонми?
    09:40
    Сурия ўрнига Тожикистонми?



    Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг учинчи раундида Сурия миллий терма жамоаси ён қўшниларимиз ҳисобланган Тожикистонни икки учрашувда 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Қуръа ташлаш жараёнида эса айнан сурияликлар бизга рақиб бўлишди. Шу тариқа барчамиз Сурияга қарши ўтадиган учрашувлар ҳақида ўйлашни бошлаб юбордик. Бироқ Сурия ФА раҳбариятининг йўл қўйган хатоси туфайли Тожикистон миллий терма жамоаси бизнинг рақибга айланиши ҳам мумкин. Қандай қилиб дейсизми? Бу тўғрисида ушбу мақолада маълумот оласиз.


    Гап шундаки, Тожикистон терма жамоаси билан ўтган саралаш баҳсларида сурияликлар таркибида Жорж Мурод ҳаракат қилган ва ҳар икки беллашувда ҳам биттадан гол муаллифига айланган. Ушбу футболчи Байрутда таваллуд топган ҳамда келиб чиқиши шведларга бориб тақалади. Ҳужумчи амплуасида ўйнайдиган Жорж 2005 йили Швеция миллий терма жамоаси сафида ўртоқлик учрашувларида майдонга тушган. У жами 2 учрашувда шведлар шарафини ҳимоя қилган. Дебют беллашувини 2005 йилнинг 22 январь куни Жанубий Корея терма жамоасига қарши учрашувда ўтказган. Лекин шундан кейин Жорж Швеция терма жамоаси сафига жалб қилинмаган. 2011 йилда эса уни Сурия ФА раҳбарияти терма жамоа шарафини ҳимоя қлиш учун чақирди. Мурод бу чақирувга ижобий жавоб қайтарди. Натижада ушбу ҳужумчи Ироқ термаси билан учрашувда ўз дебютини нишонлади. Тожикистон билан саралаш учрашувларида эса икки тўп муаллифи бўлди.


    Жорж МУРОД
    Туғилган санаси: 18.09.1982
    Туғилган жойи: Байрут, Ливан
    Амплуаси: ҳужумчи
    Ўйнаган жамоалари: «Гётеборг» 2004-08, «Брешиа» 2006, «Виллем» 2008-10, «Тромсе» Швеция миллий терма жамоасида 2 учрашув, Сурияда эса 5 ўйин ўтказган.


    ФИФА қоидаларига кўра, бир миллий терма жамоа учун ўйнаган футболчи бошқа терма жамоада фақатгина ФИФАнинг рухсати билан тўп тепиши мумкин. Лекин Сурия ФА раҳбарияти ФИФАга бу тўғрисида ҳеч қандай маълумот йўлламаган. Ўз-ўзидан келиб чиқмоқдаки, бу ҳолатда сурияликлар регламентни бузишган. Агар Тожикистон ФФ ушбу ҳолатни ўз ичига олган шикоятни ФИФАга йўллайдиган бўлса, у ҳолда Сурия терма жамоаси учун ушбу ўйинчи майдонга тушгани учун техник мағлубият билан жазоланиши керак. Натижада ҳар икки баҳсда 3:0 ҳисоби қайд этилиб, Тожикистон ўтган раунд ғолибига айланади. Ўз-ўзидан ён қўшниларимиз биз билан бир гуруҳдан ўрин олишади. Лекин ҳамма гап Тожикистон ФФнинг шикоят йўллаш-йўлламаслигига боғлиқ.



    Беҳзод Назаров
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 553 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz