Вторник, 07.05.2024, 00:09
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 10 » Сурия ўрнига Тожикистонми?
    13:20
    Сурия ўрнига Тожикистонми?


    Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг учинчи раундида Сурия миллий терма жамоаси ён қўшниларимиз ҳисобланган Тожикистонни икки учрашувда 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Қуръа ташлаш жараёнида эса айнан сурияликлар бизга рақиб бўлишди.

    Суриянинг хатоси

    Шу тариқа барчамиз Сурияга қарши ўтадиган учрашувлар ҳақида ўйлашни бошлаб юбордик. Бироқ Сурия ФА раҳбариятининг йўл қўйган хатоси туфайли Тожикистон миллий терма жамоаси бизнинг рақибга айланиши ҳам мумкин. Қандай қилиб дейсизми? Бу тўғрисида ушбу мақолада маълумот оласиз.

    Гап шундаки, Тожикистон терма жамоаси билан ўтган саралаш баҳсларида сурияликлар таркибида Жорж Мурод ҳаракат қилган ва ҳар икки беллашувда ҳам биттадан гол муаллифига айланган. Ушбу футболчи Байрутда таваллуд топган ҳамда келиб чиқиши шведларга бориб тақалади. Ҳужумчи амплуасида ўйнайдиган Жорж 2005 йили Швеция миллий терма жамоаси сафида ўртоқлик учрашувларида майдонга тушган. У жами 2 учрашувда шведлар шарафини ҳимоя қилган. Дебют беллашувини 2005 йилнинг 22 январь куни Жанубий Корея терма жамоасига қарши учрашувда ўтказган. Лекин шундан кейин Жорж Швеция терма жамоаси сафига жалб қилинмаган. 2011 йилда эса уни Сурия ФА раҳбарияти терма жамоа шарафини ҳимоя қлиш учун чақирди. Мурод бу чақирувга ижобий жавоб қайтарди. Натижада ушбу ҳужумчи Ироқ термаси билан учрашувда ўз дебютини нишонлади. Тожикистон билан саралаш учрашувларида эса икки тўп муаллифи бўлди.

    Жорж МУРОД

    Туғилган санаси: 18.09.1982

    Туғилган жойи: Байрут, Ливан

    Амплуаси: ҳужумчи

    Ўйнаган жамоалари: «Гётеборг» 2004-08, «Брешиа» 2006, «Виллем» 2008-10, «Тромсе» Швеция миллий терма жамоасида 2 учрашув, Сурияда эса 5 ўйин ўтказган.

    Тожикистон қандай йўл тутади?

    ФИФА қоидаларига кўра, бир миллий терма жамоа учун ўйнаган футболчи бошқа терма жамоада фақатгина ФИФАнинг рухсати билан тўп тепиши мумкин. Лекин Сурия ФА раҳбарияти ФИФАга бу тўғрисида ҳеч қандай маълумот йўлламаган. Ўз-ўзидан келиб чиқмоқдаки, бу ҳолатда сурияликлар регламентни бузишган. Агар Тожикистон ФФ ушбу ҳолатни ўз ичига олган шикоятни ФИФАга йўллайдиган бўлса, у ҳолда Сурия терма жамоаси учун ушбу ўйинчи майдонга тушгани учун техник мағлубият билан жазоланиши керак. Натижада ҳар икки баҳсда 3:0 ҳисоби қайд этилиб, Тожикистон ўтган раунд ғолибига айланади. Ўз-ўзидан ён қўшниларимиз биз билан бир гуруҳдан ўрин олишади. Лекин ҳамма гап Тожикистон ФФнинг шикоят йўллаш-йўлламаслигига боғлиқ эди.

    Қўшниларимиз ФИФАга хат ёзишди

    Ўз навбатида ён қўшниларимиз ФИФАга расмий хат ёздилар.

    "Бу ҳақда хабар топганимиздан сўнг, ТФФ ФИФАга расмий мактуб йўллаб, мазкур вазиятга ойдинлик киритишни сўради. Агар Жорж Мурод ҳақиқатдан ҳам қоидани бузган ҳолда Сурия терма жамоаси таркибида майдонга тушганми, бунга ФИФА тез кунда аниқлик киритиб беради" - дейди Тожикистон футбол федерацияси бош котиби Шерали Давлатов «Варзиш-Спорт»га берган интервьюсида.

    Агар ФИФА қоида бузилган деб топса, Сурия терма жамоасига 0:3 ҳисобида техник мағлубият ёзилади ва "C" гурҳидаги рақибимиз Тожикистон терма жамоаси бўлади.

    ФИФАнинг жавоби

    "Ҳурматли, Шерали Давлатов! Биз бу борада тезкорлик билан суриштирув ишларини амалга оширамиз ва хатингизга жавоб берамаз. Биз билан ҳамкорлик қилганингиз учун ташаккур" - дейди ФИФА департаменти раиси Гордон Савич. Бу ҳақда «Варзиш-Спорт» хабар қилади.

    Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз. Агар ФИФА Тожикистон терма жамоаси фойдасига қарор чиқарадиган бўлса, Вадим Абрамов шогирдлари 2 сентябрь куни Иорданияга эмас, Тожикистонга сафар этадилар.

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 615 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 1
    1 GaLakTiKoS vs Di_MaRia  
    0
    nima bölsaxam MTJ yutiwi kerak

    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz