Наш опрос |
| | |
|
Статистика |
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 | |
|
Форма входа |
| | |
|
Календарь |
| | |
|
Архив записей |
| | |
|
|
| | |
| Главная » 2011 » Август » 19 » Тартиб-интизом қўмитасининг қарори
08:25 Тартиб-интизом қўмитасининг қарори |
Тартиб-интизом қўмитаси навбатдаги йиғилишини ўтказди ва унда қуйидаги қарорлар қабул қилинди: ОЛИЙ ЛИГА
14-турда «Олмалиқ»қа қарши ўтказилган ўйинда ишқибозлар томон номақбул ҳаракатлар қилган «Қизилқум» ҳимоячиси Обид Жўрабоев 3 ўйинга дисквалификация қилинди. Ўйинда иккита огоҳлантириш олгани учун у яна бир учрашувни ўтказиб юборади. Бундан ташқари, Жўрабоев жаримага тортилди. ЁШЛАР ЛИГАСИ
«Пахтакор» ҳужумчиси Фаррух Шотурсунов 14-турда «Андижон»га қарши ўйинда рақибига атайлаб жароҳат етказиш учун қўполлик қилгани учун 3 ўйинга дисквалификация қилинди. БИРИНЧИ ЛИГА
Биринчи босқичнинг 21-туридаги «Жайхун» билан ўйинда ўз жамоадошига таъқиқланган ҳаракатларни қилгани учун майдондан четлатилган «Зарафшон-НЦЗ» ярим ҳимоячиси Улуғбек Избосаров 2 ўйинга дисквалификация қилинди.
Биринчи босқичнинг 21-туридаги «Янгиер»га қарши ўйинда ёрдамчи ҳакамга нисбатан қилган номақбул хатти-ҳаракатлари учун майдондан четлатилган «Чуст-Пахтакор» ҳимоячиси Бобиржон Расулов 3 ўйинга дисквалификация қилинди.
Биринчи босқичнинг 21-туридаги «Спартак»га қарши ўйинда рақиб жамоаси аъзосига нисбатан қилган номақбул хатти-ҳаракатлари учун майдондан четлатилган «Косонсой» ярим ҳимоячиси Миржамол Жамолов ўйинга дисквалификация қилинди.
Биринчи босқичнинг 21-туридаги «Косонсой»га қарши ўйинда рақиб жамоаси аъзосига нисбатан қилган номақбул хатти-ҳаракатлари учун майдондан четлатилган «Спартак» ярим ҳимоячиси Исроил Ваҳобов 2 ўйинга дисквалификация қилинди.
Биринчи босқичнинг 21-туридаги «Локомотив»га қарши ўйинда бош ҳакамга нисбатан номақбул хатти-ҳаракатлари учун қизил карточка олган «Оқтепа» жамоаси бошлиғи Фарҳод Абдурасулов жаримага тортилди.
Биринчи босқичнинг 22-туридаги «Жомбой»га қарши ўйинда ўзининг тажоввузкор хатти-ҳаракатлари учун майдондан четлатилган «Динамо-Ғаллакор» ярим ҳимоячиси Жасур Ҳасанов 2 ўйинга дисквалификация қилинди.
Биринчи босқичнинг 22-туридаги «Динамо-Ғаллакор»га қарши ўйинда ўзининг тажоввузкор хатти-ҳаракатлари учун майдондан четлатилган «Жомбой» ҳужумчиси Аваз Хабибов 2 ўйинга дисквалификация қилинди.
Манба: www.pfl.uz
|
Категория: Ўзбек футболи |
Просмотров: 500 |
Добавил: 11x11
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
| | |
|