Понедельник, 06.05.2024, 20:07
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 17 » Терма жамоамиз 27 август куни йиғилади
    07:52
    Терма жамоамиз 27 август куни йиғилади

    Терма жамоамиз 27 август куни йиғилади

    25-26 август кунлари Ўзбекистон чемпионатининг 18-тур ўйинлари бўлиб ўтади ва олий лига қисқа муддатга танаффусга чиқади. Хабарингиз бор, бу орада Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш учрашуви доирасида иккита жиддий ўйинда майдонга тушади. Улардан биринчиси 2 сентябрь куни Иорданияда Сурия терма жамоасига қарши кечса, 4 кун ўтиб, вакилларимиз пойтахтимизда Япония терма жамоасига қарши баҳс олиб борадилар.

    Шу муносабат билан 27 августдан эътиборан Вадим Абрамов шогирдлари машғулотларга киришадилар. Аввалига маҳаллий футболчилар, бир кун ўтиб эса легионерлар ҳам терма жамоа ихтиёрига етиб келадилар.

    "10 август куни ўртоқлик учрашуви бўлишини бошқалардан кўра кўпроқ истаган бўлсам керак. Сабаби тезроқ яна ўз майдонимизда тўп тепгим келганди. Энди 28 август куни Тошкентга учиб келаман ва Сурия билан ўйинга тайёргарлик кўраман" - дейди Одил Аҳмедов.

    Ўз навбатида Сурия ОФК Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасидан ўрин олган биринчи учрашувмизни хитойлик ҳакамлар бригадаси бошқаришини эълон қилди.

    Бош ҳакам Хай Танга ён чизиқларда Юксин Му ва Жиге Сулар ёрдам берадилар. Тўртинчи ҳакам ҳам Хитойдан – Лианг Жао. Ёқуб Муҳаммад Жума Аҳмад ҳакам ёрдамчиси вазифасини бажаради. Учрашув комиссари эса, эронлик Муҳаммад Ризо Касраи.

    Таъкидлаш лозимки, Сурия терма жамоасига қарши ўйин Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўтказилиши кутилмоқда. Чунки сурияликлар мамлакатдаги сиёсий вазият туфайли, ЖЧ-2014 2-саралаш босқичи доирасидаги учрашувда Тожикистон термасини айнан Иорданияда қабул қилишган. Аммо ҳозирча бу борада ЎФФга тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмади.

    ЖЧ-2014 саралаш учрашувларининг 2-тур баҳси Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади. Юқорида айтгнимиздек, 6 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси "Пахтакор" Марказий стадионида Япония миллий терма жамоасини қабул қилади. Иорданияда бўлиб ўтадиган ўйини вақти ҳозирча номаълум. Япония - КХДР ўйини "Саитама" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин ноанъанавий вақт, 19:24 да бошланади. КХДР эса Сурия терма жамоасини "Янггакдо" стадионида қабул қилади. Баҳс соат 16:30да қабул қилади.

    Олган маълумотларимизга кўра, Япония билан бўлиб ўтадиган учрашув чипталарининг нархи 5 000 сўмдан 15 000 сўмгача.

    Ўзбекистон ва Ироқ олимпия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўйин эса 18:00да бошланади. Мазкур беллашув ҳам "Пахтакор" Марказий стадионида бўлиб ўтади.

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 491 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz