Понедельник, 06.05.2024, 15:31
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 17 » Терма жамоамизни Сурияга қарши ўйинда Иорданияда қўллаб-қувватланг!
    07:55
    Терма жамоамизни Сурияга қарши ўйинда Иорданияда қўллаб-қувватланг!


    Сўнгги пайтларда Ўзбекистон миллий терма жамоаларини хорижда қўллаб-қувватлаш яхши анъана тусига кириб бормоқда. Аҳмад Убайдуллаев жамоасини ҳамюртларимиз Мисрда қўллаб-қувватлашди, улар Гуанжоуда ҳам ёлғизлатиб қўйилмади. Қатардаги мухлисликнику гапирмаса бўлади. Мексикадаги «ўзбекона” мухлислик эса барчани ҳайратга солди.

    Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари катта ўйинлар остонасида турибди. Абрамов бошчилигидаги термамизни 2 ва 6 сентябрь кунлари Сурия ва Японияга қарши муҳим ўйинлар кутиб турибди. Терма жамоа фан-клуби Сурияга қарши Иорданияда кечадиган ўйинга борса керак, деган тахминда терма жамоа фан-клуби бошлиғи Абдураҳмон Фозилов билан суҳбатлашдик.

    — Ўзбекистон миллий терма жамоасини худди Қатардаги мусобақада бўлгани каби Сурияга қарши ўйинда ҳам ёлғизлатиб қўймаслик мақсадида Иорданияга йўл оладиган бўлиб турибмиз. Терма жамоани сафар ўйинларида қўллаб-қувватлаш фақатгина термамиз йигитлари учун фойдали эмас, бу ҳолат хорижда мамлакатимизга нисбатан илиқ муносабатнинг пайдо бўлишига ҳам олиб келади. Жаҳон футбол ареналарида юртимиз байроғини хилпиратиши ва давлатимиз номининг баралла янграши – қувонарли ҳолат. Шу боис терма жамоамизни Сурия билан ўйинда ҳам қизғин қўллаб-қувватлаймиз, — дейди А.Фозилов.

    — Иорданияга неча нафар мухлис бориши режалаштирилган?
    — Иорданияга 100 нафар мухлис олиб кетилади. Насиб қилса, 1 сентябрь куни тонгда манзилга етиб борамиз. У ерда эса туризм агентлиги ёрдамида барча ишлар амалга оширилади. Мухлисларни кутиб олиш ва меҳмонхонага элтиб қўйиш учун 3та автобус шай қилинади. Ўша куннинг ўзида мухлислар икки гуруҳга ажратилади ва истаганлар шаҳар айланади, истаганлар учун Ўлик денгизга сафар ташкил қилинади. Ҳар иккала гуруҳ хизматида автобуслар бўлади. 2 сентябрь куни эса эркин кун ҳисобланади. Ўйин бошланишидан бир неча соат олдин эса мухлисларнинг ҳар бирига Ўзбекистон байроғи, терма жамоамиз футболкаси ва ўзбек дўпписи тақдим қилинади ва стадионга йўл оламиз. Бу нарсаларнинг барчаси Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан берилади.

    — Мухлислар сони нима учун 100 киши ва сафар билан боғлиқ харажатлар қай тартибда қопланади?
    — ЎФФ терма жамоамиз учун Иорданияга чартер рейс ташкил қиляпти. 180 кишига мўлжалланган самолётнинг 100та ўрни айнан мухлисларга ажратилди. Қолган қисми эса футболчилар, мураббийлар ва делегациянинг қолган аъзоларига мўлжалланган. Шу боис мухлислар самолёт чипталаридан озод қилинишган. Мухлисларимиз фақат меҳмонхона, еб-ичиш, шаҳар бўйлаб сайр, ўйинга кириш чиптаси, Иордания визасини олиш каби харажатларни ўз ёнларидан қоплашса бўлгани. Тахминий ҳисоб-китобларимга кўра, бу харажатлар учун 1 млн. сўм атрофида пул кетади. Бу маблағни мухлислар фан-клубга бермайди. Иорданияга етиб олганимиздан кейин АҚШ долларида туризм агентлигига беради.

    — Иорданияга боришни истаган мухлислардан яна нима талаб қилинади?
    — Энг аввало мухлис балоғатга етган бўлиши, ва албатта, паспортида хорижга чиқиш визаси бўлиши шарт. Шунингдек, яшаш жойидан ёки иш жойидан маълумотнома ҳам талаб этилади. Ҳозирги кунда Иорданияга боришни истаган мухлислар сони 60га яқинлашиб қолди. Ҳужжатларни қабул қилишнинг энг сўнгги куни сифатида 20 августни белгиладик. Аммо 100 кишилик ўрин тўлиши билан қабул тўхтатилади.

    — Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоаларининг қолган ўйинларига ҳам шундай сафарлар ташкил қилинадими?
    — Албатта. Миллий терма жамоамизнинг Япония ва Шимолий Кореядаги ўйинларига ҳам шундай сафарлар амалга оширилади. Олимпия терма жамоамизни ҳам БАА, Ироқ ва Австралия билан сафардаги ўйинларда ёлғизлатиб қўймаймиз.

    — Уй ўйинларида терма жамоамизни қўллаб-қувватлашга тайёргарлик қай даражада кетмоқда?
    — Ўзбекистон-Япония ўйини учун катта тайёргарлик ишлари кетмоқда. "City Size” фирмасига 25х50 ўлчамдаги 20 минг дона Ўзбекистон байроғига буюртма бердик. Бу байроқлар ўйин куни фан-клуб аъзолари томонидан стадионга келадиган мухлисларга тарқатилади. Ўйин куни эса стадионда суҳандон ёрдамида 35 минг мухлисни бирлаштиришни ва ўзгача тўлқинни юзага келтиришни режалаштирганмиз. Ўша куни барча ўрнидан турган ҳолда, елкама-елка бўлиб, терма жамоамизни қизғин қўллаб-қувватлаймиз. Ўша куни мухлисларнинг ўзлари ҳам стадионга турли байроқлар билан ташриф буюришса нур устига нур бўларди.

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 548 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz