Вторник, 07.05.2024, 07:11
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 17 » Терма жамоамизнинг гуруҳдаги имкониятлари борасида фикрлар
    08:03
    Терма жамоамизнинг гуруҳдаги имкониятлари борасида фикрлар


    2014 йилги Жаҳон чемпионатига чиқиш учун терма жамоаларни гуруҳларга ажратиш маросими бўлиб ўтди. Шу жумладан миллий терма жамоамизнинг 3-босқич баҳсларидаги рақиблари ҳам аниқланди. Бироқ, биз ҳар галдаги сингари кучли терма жамоалар билан куч синашимизга тўғри келади. Япония, Кхдр, Сурия термалари билан эндиликда бизниг бош жамоамиз ҳам кейинги раундга ўтиш йўлида баҳс олиб боради. Шу муносабат билан биз терма жамоамизнинг гурухдаги рақибалари ва кейинги босқичга чиқиш имкониятлари борасида мутахассисларимизнинг фикрлари билан ўртоқлашдик. Уларга иккита саволни тайёрладик.

    1) Терма жамоамизнинг гурухдаги рақиблари борасида фикрларингиз қандай?
    2) Сизнингча, миллий термамиз бундай оғир гурухдан кейинги босқичга чиқиши мумкинми?

    Тоҳир КАПАДЗЕ (Олимпия терма жамоамизнинг катта мураббийи)
    Терма жамоамизга чиндан ҳам кучли рақибларга қарши ўйнайдиган бўлди. «Қурьанинг кўзи кўр» деб бежиз айтишмайди. Боиси, гурухдаги энг кучли терма жамоа бу Япониядир. Улар амалдаги Осиё чемпиони. Ўтган йилги жаҳон чемпионатида ҳам мазмунли ўйин қилишди. Шунинг учун ҳам айтиш керакки, «кунчиқар юрт» вакиллари гурухда энг кучли терма жамоадир. Қолган рақибларимизга келсак, Сурия футболида ўсиш бўлмоқда. Улар ҳам Осиё ареналарида ўзларини кўрсатишиб келишмоқда. Сурия ҳам бизга жиддий қаршилик қилиши табиий. Охирги йилларда ушбу терма жамоа «чақилмас ёнғоқ» бўлиб қолишган . Улар билан ўйнаш ҳам қийни бўлади. Шимолий кореялик футболчилар ҳам жуда кучли. Осиёнинг етакчиларидан бири дейиш мумкин. Ўтган йил ЖЧ ўйинларида муносиб иштирок эта олмаган бўлишсада, ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилиб кўрди. КХДРдан ҳам ҳавфни кутиш керак. Ҳуллас, гуруҳимиз мураккаб дейишга асослар етаклича.

    Нима учун чиқа олмаймиз? Албатта чиқишга имкониятлар бор. Боиси, бизнинг футболимизда ҳам сўнгги йилларда ўсиш бўлди. «Миллионлар баҳси» равнақ топди. Мисол учун, Вадим Абрамов терма жамоамизга бош мураббий бўлганидан кейин, Осиё чемпионатида 4-ўринни олдик. Бу катта натижа. Тўғри, бизнинг гуруҳни кўпчилик "ўлим" гуруҳи деб аташмоқда. Бироқ, йигитларимизнинг ўзлари ҳам ЖЧ финал босқичига йўлланма олишни исташган. Уларнинг ҳам мундиал ўйинларида ўйнагиси келмоқда. Ишонаманки, Вадим Абрамов ва футболчиларимиз ўта мураккаб гуруҳ ўйинларида ҳам астойдил меҳнат қилиб ўйнашса, барчаси яхши бўлади. Фақат уларга ишонишимиз керак. Танқид тошини отган кўра, Рўза-ю, рамазон ойида миллионлаб инсонларимиз қўлларини дуога очиб, терма жамоамизга омад тилашсин, ватанимиз учун дуо қилишсин. Абармовга ҳам тилак билдиришсин. Агар ҳалқимиз терма жамоамизга омад тилаб туришса, Оллохим бизга омад бериб, ўта қийин гуруҳлардан ва терма жамоалардан ҳам осон ўтишимизга куч ва бирдамлик беради. Бир сўз билан айтганда, ишонаманки, терма жамоамиз гуруҳдан юқорига чиқа олади.

    Комилжон ЖУМАЕВ ( шарҳловчи)
    Гуруҳимиздаги ахвол чиндан ёмон. Дарҳақиқат бизга қийин терма жамоалар рақиб бўлишди. Япония сўз-сиз Осиёнинг айни кундаги етакчи терма жамоаси. Улар жуда кучли таркибга эга ва ҳар қандай рақибни енгишга қодир. Шимолий корея ва Сурия термалари ҳам анойи терма жамоалардн эмас. Иккиси ҳам кучли ҳисобланишади. Улар билан ўйнаш мушкул бўлишини олдиндан таҳмин қилиш мумкин. Рости, биз тушган группа чиндан ҳам «ўлим гуруҳи» дейилишига асослар кўп. Бироқ, булар билан ҳам ўйнаса бўлади.

    Ҳалқимизда шундай нақл бор. «Чумчуқдан қўрққан тариқ экмайди» дейишади. Биз ҳам аввалдан ваҳимага тушмаганимиз маьқул. Вадим Карленовичга ишонимиз керак. Футболчиларимизга дуо қилиб турайлик. Улар ҳам айни кундан бошалб, машғулотларга зўр беришса мақсадга мувофиқ бўларди. Руҳан , физик томонлардан ҳам яхши тайёргарликка эга бўлишимиз лозим. Қанча кўп машғулотларда зўр бериб, машқ қилинса, амалда барчаси яхши бўлади. биз ушбу гуруҳдан чиқа оламиз. Жаҳон биринчиликига ҳам боришимиз мумкин. Фақат, яхши ният қилсак бўлгани.

    Баҳодир ДАВЛАТОВ ("Янгиер" жамоаси бош мураббийи)
    Терма жамоамиз тушган гуруҳ чиндан мураккабдир. Бунга мисол учун айтиш керакки, Япония айни пайтдаги Осиёнинг энг кучли терма жамоаси. Улар ҳар бир жаҳон чемпионати баҳсларида иштирок этишиб келишмоқда. Қишда бўлган Осиё чемпионатида ҳам айнан кунчиқар юрт вакиллари ғолиб бўлишганди. Сурияга келсак, сўнгги йилларда бизнинг қитьада улар ҳам ўзларининг яхши жиҳатларини кўрсатиб келишмоқда. Тўғри, Сурия ҳали ЖЧ баҳсларига ичқа олишмаган ёки Осиё чемпионатида ғолиб бўлишмаган бўлишсада, барибир улар ҳам бизга қийин ўйин туҳфа қила олишади.Шимолий корея термасининг барча категориялари ЖЧ да қатнашиб келишмоқда. Ғолиб бўлишга ҳам муваффақ бўлди. КХДРдан ҳам катта ҳавфни кутиш керак.

    Ушбу гуруҳдан чиқишга имконият бор. ўта жиддий ёки ўйлантирувчи рақиблар бўлишларидан қатьий назар, бош мураббий ва футболчиларимиз астойдил меҳнат қилишиб, ватанимиз шарафи учун сидқидилдан ўйнаса ажабмаски, биз бу сафарги уринишимизда албатта Жаҳон чемпионатига чиқа оламиз. Гуруҳдан ўтимишизга ҳам ишонаман. Рақибларимизнинг номи улуғ бўлгани билан , ўзаро ўйинда кучли келишмиз ҳам мумкин. Биз мақтаётган Япониядан ҳам кучли келишимиз ёки нариги икки термадан ҳам кучлидирмиз.

    Икром НОРЧАЕВ ("Шўртан" жамоаси вице презденти)
    Вадим Абрамов шогирдларига рақиб бўлган термалар жуда кучли бўлиб, буни ўлим гуруҳи деб аташ мумкин. Сўзсиз кучлилар йиғилишди. Мен бир нарсага тушмаяпман. Нимага Япония ва КХДР термалари айнан бизнинг гуруҳимизга тушди. Аҳир улар сўнгги мундиал баҳсларида иштирок этишгани. Шунинг учун ҳам уларни бир қаторга туширмаслик керак эди. Бирортасининг ўрнига бошқа термани қўйишганда мақсадга мувофиқ бўларди. Ҳуллас, гуруҳнинг ўзига назар ташласангиз, Япония қитьамизга тенсиз. Сурияни ҳам унутмаслик керак. Улар бизнинг термага жиддий рақиб бўлмаслики мумуиндир. Аммо рақибни менсимаслик яхши эмасликидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, ўйлашимча гуруҳдаги барча клубларнинг ҳам имкониятлари юқори.

    Ўйлашимча, бизнинг терма жамоамиз ушбу гуруҳдан эсон омон ўтишимиз мумкин. Рақибларимиздан устун келишимизга ишонаиб утрибман. Ҳуллас, менимча, терма жамоамиз айни кундаги гуруҳ баҳсларида кейинги босқичга чиқа олишимизга ишониб турибман. Бунинг учун ҳам терма жамоамиз футболчилари ҳар тарафламан мураккаб ўйинларга тайёр бўлиши керак. Ана ўшанда , мақсадимизга етишиш йўлида қийинчиликларни бартараф қилган бўлардик менимча.

    Мана мураббийларимиз ва мутахассисларимизнинг фикрларини билиб олдик. Улар ҳам миллий терма жамоамизга ишонишмоқда. Уларнинг назнида бош жамоамиз Жаҳон биринчиликига чиқа олишади. Қийин гуруҳдан ҳам ўта олишади. Ҳуллас, Вадим Абрамовга биз ҳам ишонайлик ва унинг шогирдларига омад тилайлик.

    Иззатбек АБДУВАҲОБОВ тайёрлади

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 547 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz