Понедельник, 06.05.2024, 16:56
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 29 » Тожикистонда ғалаба қозона оламизми?
    07:26
    Тожикистонда ғалаба қозона оламизми?


    Маълумки, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2014 3-саралаш босқичидаги илк учрашувини 2 сентябрь куни Тожикистон терма жамоасига қарши учрашув билан бошлади. Олинган маълумотларга қараганда, Вадим Абрамов шогирдлари  учрашув куни сафарга чиқишади.  Бугунги мақоламизда ана шу ўйин атрофида тўхталиб ўтамиз.

     

    Ўйин "Металлург" стадионида бўлади

    22 август куни Ўзбекистон Футбол федерациясига ФИФАдан расмий мактуб келди. Унда Тожикистон ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги 2014 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичининг 1-тур учрашуви Турсунзода шаҳридаги "Металлург” стадионида бўлиб ўтиши қайд этилган.

    Шунингдек, мактубга ёзилишича, ушбу ўйин маҳаллий вақт билан соат 16:30 да бошланади ва уни дисквалификация қилинган Сурия билан учрашувга белгиланган ҳакамлар бригадаси бошқаради.

    Шу тариқа, учрашувни Хай Тан бошчилигидаги хитойлик ҳакамлар бошқарадиган бўлди. Унга ён чизиқларда Юксин Му ва Жиге Сулар ёрдам берадилар. Тўртинчи ҳакам ҳам Хитойдан – Лианг Жао. Ёқуб Муҳаммад Жума Аҳмад ҳакам ёрдамчиси вазифасини бажаради. Учрашув комиссари эса, эронлик Муҳаммад Ризо Касраи.

     

    Ҳозирча Душанбеда ютмаганмиз

    Шу кунга қадар биз ён қўшнимиз билан олти марта майдонга тушганмиз. Мазкур учрашувларнинг иккитасида терма жамоамиз ғалаба қозонган бўлса, учта ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Битта баҳсда эса тожикистонликларнинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати 12-8.

    Қизиқ томони шундаки, биз ҳозирча қўшниларимизни Душанбе шаҳрида мағлубиятга учрата олмаганмиз. Ўйлаймизки, бу сафар бош жамоамиз ушбу ёқимсиз анъанага барҳам беришади.

    Ўзаро ўйинлар

    Сана

    Шаҳар

     

    Натижалар

     

    Учрашув мақоми

    17.06.1992

    Душанбе

    Тожикистон

    2:2

    Ўзбекистон

    Марказий Осиё кубоги

    17.04.1994

    Тошкент

    Ўзбекистон

    1:1

    Тожикистон

    Мустақиллик кубоги

    08.05.1996

    Душанбе

    Тожикистон

    4:0

    Ўзбекистон

    Осиё кубоги 1996 саралаш учрашуви

    19.06.1996

    Тошкент

    Ўзбекистон

    5:0

    Тожикистон

    Осиё кубоги 1996 саралаш учрашуви

    10.11.2003

    Тошкент

    Ўзбекистон

    0:0

    Тожикистон

    Осиё кубоги 2004. Саралаш босқичи

    17.11.2003

    Бангкок

    Ўзбекистон

    4:1

    Тожикистон

    Осиё кубоги 2004. Саралаш босқичи

     

    Жўраев ўрнига Мочалов

    Терма жамоамиз 2 сентябрь куни бўлиб ўтадиган Тожикистонга қарши ўйинга тайёргарликни 23 августдан бошлади. Дастлабки йиғинда маҳалий футболчилар иштирок этишди. Кейинроқ легионерлардан Анзур Исмоилов, Шавкат Муллажонов ва Азизбек Ҳайдаровлар терма жамоа ихтиёрига етиб келишди. Сўнгги паллада терма жамоадан таклиф олган Виктор Мочалов ва қолган легионерларимиз Абрамов ихтиёрига 28 август куни етиб келишди.

    Айтиш жоизки, Мочалов "Пахтакор” посбони Темур Жўраев ўрнини эгаллади.

     

    Рақибимиз таркибида битта йўқотиш

    Тожикистон миллий терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ЖЧ-2014 ўйинига тайёргарликни бошлади. Чоршанба куни терма жамоа Қайроққумдаги ўқув базасида илк марта машғулот ўтказди.

    Тожикистонликлар икки нафар легионер футболчи - Фарҳод Восиев ва Манучеҳр Жалиловни инобатга олмаганда, тўлиқ таркиб билан шуғулланишди.

    Машғулот ҳар куни икки маҳалдан - эрталаб ва кечқурун ўтказилмоқда. Ҳар иккала машғулот футбол майдонида бўлиб ўтмоқда.

    Терма жамоа сафини "Регар-ТадАЗ" футболчиси Жамшид Исмоилов жароҳат туфайли тарк этишга мажбур бўлди. Терма жамоа бош мураббийи Олимжон Рафиқов эса унинг ўрнига бошқа футболчи жалб қилмоқчи эмас.

     

    Таркибда Холматов йўқ

    Тожикистон миллий терма жамоасида вақтинчалик бош мураббий вазифасини ўтаётган Олимжон Рафиқов Ўзбекистон ва КХДР терма жамоаларига қарши кечадиган ўйинларда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Айтиш жоизки, таркибдан Акмал Холматовга жой тегмади.

    Тожикистон терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби:

    Дарвозабонлар:

    1. Алишер ТЎЙЧИЕВ («Истиқлол»)

    2. Алишер ДОДОВ («Регар-ТадАЗ»)

    3. Владимир СИСОЕВ («Регар-ТадАЗ»)

    Ҳимоячилар:

    4. Фарҳод ВОСИЕВ («Шинник», Ярославль)

    5. Даврон ЭРГАШЕВ («Истиқлол»)

    6. Эраж РАЖАБОВ («Истиқлол»)

    7. Сохиб СУВОНҚУЛОВ («Истиқлол»)

    8. Акмал САБУРОВ («Истиқлол»)

    9. Умед ҲАБИБУЛЛОЕВ («Истиқлол»)

    10. Одил ЭРГАШЕВ («Истиқлол»)

    11. Сафарали КАРИМОВ («Регар-ТадАЗ»)

    12. Фаррух ЧОРИЕВ («Регар-ТадАЗ»)

    Ярим ҳимоячилар:

    13. Ибрагим РАБИМОВ («Истиқлол»)

    14. Фатхулло ФАТҲУЛЛОЕВ («Истиқлол»)

    15. Махмадали СОДИҚОВ («Истиқлол»)

    16. Дилшод ВОСИЕВ («Истиқлол»)

    17. Жоҳонгир ЖАЛИЛОВ («Истиқлол»)

    18. Нуриддин ДАВРОНОВ («Истиқлол»)

    19. Хуршид МАҲМУДОВ («Регар-ТадАЗ»)

    20. Жамшид ИСМОИЛОВ («Регар-ТадАЗ»)

    21. Илҳом ОРТИҚОВ (ЦСКА «Помир»)

    Ҳужумчилар:

    22. Наврўз РУСТАМОВ («Равшан»)

    23. Нўъмон ҲАКИМОВ («Регар-ТадАЗ»)

    24. Юсуф РОБИЕВ («Истиқлол»)

    25. Фарҳод ТОҲИРОВ («Истиқлол»)

     

    Футбол инфо газетаси

    Аброр Деҳқонов тайёрлади

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 524 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz