ФИФА келишилган ўйинларда иштирок этгани учун олти нафар ҳакамни умрбод
дисквалифиция қилди
Уч нафар венгериялик ва уч нафар босниялик ҳакамлар ФИФА томонидан
умрбод дисквалификация қилинишди.
9 февраль куни Анталиядаги Латвиянинг Боливияга қарши ва Болгариянинг
Эстонияга қарши ўртоқлик учрашувларида ҳамма голлар пенальтилардан
киритилганди. Реферилар керакли
ҳисобларни қайд этилиши учун 11 метрли жарима зарбаларини белгилашган, деб
хабар беради AP.
Аввалроқ ҳакамлар ўз миллий
федерациялари томонидан ҳам четлатилганди.
|