Понедельник, 06.05.2024, 16:10
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 27 » Урош Милосевлевич: Кўплаб мухлислар қаршисида ўйнаш қизиқарли
    08:34
    Урош Милосевлевич: Кўплаб мухлислар қаршисида ўйнаш қизиқарли

     

    Мавсумни "Шўртан"да бошлаб, иккинчи даврада "Бунёдкор" сафига қўшилган Урош Милосавлавич, ўтган йили Қозоғистоннинг "Тараз" клуби шарафини ҳимоя қилган. Қозоғистоннинг Sports.kz нашри Милосавлевичдан интервью олишга муваффақ бўлди.

    - Урош, ушбу мавсумни сиз "Шўртан"да бошладингиз. Нима учун Қозоғистон Премьер-лигасини Ўзбекистон профессионал лигасига алмаштиришга қарор қилдингиз?
    - Ўтган йили "Тараз"да ўйнагандим ва мавсум якунланганидан сўнг агентим Қайрат Баймаханов менга "Шўртан" вариантини таклиф қилди. "Тараз" раҳбарияти эса мен билан шартномани узайтиришни истамади. Мен Ўзбекистонга бордим ва шарт-шароитни кўриб, мавсумни Ғузорда бошлашга қарор қилдим. Шахсий агентим билан ҳамкорлик қилиш менга ёқади, у ўз ишига профессиоанл ёндашади.

    "Шўртан" - яхши клуб, лекин бошиданоқ бизнинг ўйинимиз қовушмади. Шундан сўнг менга "Бунёдкор" вакиллари мурожаат қилишди ва мен бу жамоага ўтдим.

    - Ўзбекистонга йўл олаётганингизда бу мамлакат ОФК таркибига киришини ўйламадингизми?
    - Ўзбекистон ОФКга киришини билардим. Аксинча, Осиё клублари мусобақасида иштирок этиш менга қизиқарли туюлди. ОФК кубогида яхши қатнашдик - 1/8 финалгача етиб бордик ва бу босқичда Иорданиянинг "Ал-Виҳдат"ига ютқазиб қўйдик. Қайд этилган 2:1 ҳисобига ўйинга мос бўлмаганди.

    - Ўзбекистонга мослашиш қандай бўлди?
    - Мен жамоа билан Туркиядаги йиғин давомида танишдим. Кейин ОФК кубоги доирасида Кувайт чемпиони билан учрашиш учун Ўзбекистонга қайтдик. Ўзбекистонда иссиқ ҳаво ҳукмрон эди. Бошида қийин бўлди, лекин кейинчалик мослашиб кетдим. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман, барқарор ўйин кўрсатяпман.

    - Қозоғистон ва Ўзбекистон - Марказий Осиё давлатлари. "Тараз"да ўйнаганингиз Ўзбекистонга мослашишингизда ёрдам бердими?
    - Мен кўп жамоаларда ўйнаганман. "Тараз"даги иштироким эса албатта ёрдам берди. Қозоғистон ва Ўзбекистондаги турмуш даражаси ва таомлари деярли бир хил. Ўзбекистон фуқаролари эса яхши, менга бу ер ёқади. Жамоада ҳам яхши муносабатда бўлишади.

    - Яқинда "Бунёдкор" футболчисига айландингиз. Ўзбекистон чемпионига ўтиш варианти қандай пайдо бўлди?
    - "Шўртан"да ўйнаётганимда "Бунёдкор"нинг иккинчи мураббийи менга қўнғироқ қилди ва ўзимни пойтахт жамоасида синаб кўришни исташимни сўради. Мен қарши эмаслигимни айтдим ва клублар ўзаро менинг ўтишим борасида бир қарорга келишди. Тошкентга келдим ва жамоанинг уй учрашувини томоша қилдим. Шундан сўнг шартнома имзоладим. Ҳозир менда Ўзбекистон чемпиони бўлиш имконияти мавжуд. Бу яхши. Афсуски, Кубок ярим финалида "Насаф"га ютқазиб қўйдик. Ўша ўйинда пенальтидан гол ўтказиб юбордик. Энди асосий мақсадимиз - чемпионликни қўлга киритиш. Барча қийин ўйинларни ўтказиб бўлдик.

    - "Бунёдкор" Олий лигага бундан 4 йил аввал чиққанди. Қисқа вақт ичида клуб кўп совринларни қўлга киритди. Янги жамоангиз ҳақида нима дея оласиз?
    - Клуб тарихи билан қисқача танишман. Клуб олдин "Қурувчи" деб номланарди. 2007 йилда Олий лигага чиққан. 2008 йилда жамоага Ривалдо ва Зико таклиф этилган. Бу ерга яхши футболчиларни таклиф этишга ҳаракат қилишади. Клуб олдига ҳар доим улкан вазифалар қўйилади.

    - Яқинда Тошкент дербиси бўлиб ўтди ва унда "Бунёдкор" ўзининг ашаддий рақиби "Пахтакор" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоангиз учун ўйин қандай кечди?
    - Биз ўйинни яхши бошлай олмадик. Ўйинга кўплаб мухлислар ташриф буюришди. Балки, бу ҳолат жамоага босим юклагани учун ўйинимиз яхши чиқмагандир. Мураббийлар штаби ўйин бошиданоқ ўйинчи алмаштиришга мажбур бўлди. Кейин ўйинни тенглаштириб бордик. 70-дақиқада ҳисобни очдик ва дарҳол иккинчи голни киритдик. Рақибни мағлуб эта бошладик, лекин ўйин сўнгида гол ўтказиб юбордик. Умуман олганда, ўйин қизиқарли бўлди. Мухлисларга ҳам ёқди деб ўйлайман. Энг асосийси, ғалаба қозондик ва энди бемалол бошқа ўйинларга тайёргарлик кўрсак бўлади.

    - Ўзбекистон чемпионати савияси ҳақида нима дея оласиз? Уни Қозоғистон чемпионати билан таққослай оласизми?
    - Ўзбекистонда футбол анча юқори даражада. Бу миллий терма жамоанинг иштирокидан ҳам маълум. Барча футбол структураси худди Қозоғистонда бўлгани каби яхши ишламоқда, ривожланмоқда ва олдинга интилмоқда. Сўнгги йилларда Қозоғистон Премьер-лигаси ўйинлари натижаларини олдиндан айтиш қийин бўлиб қолди. Яхши савиядаги клублар кўпайди ва ҳар бир жамоа ҳар қандай рақибни мағлуб этиши мумкин. Ўзбекистонда эса 3-4 жамоанинг савияси бошқа жамоаларникидан юқорироқ. Улар - "Бунёдкор", "Пахтакор", "Насаф" ва "Нефтчи". "Шўртан" ҳам яхши жамоа, аммо мавсум бошида жамоанинг ўйини қовушмади. Қозоғистонда бир хил савиядаги жамоалар кўп. Аввал олтин медаллар тақдири "Актобе" ва "Тобол" орасида ҳал бўлган бўлса, ҳозир чемпионлик учун бир нечта клублар - "Шахтёр", "Жетису", "Астана" жамолари ҳам кураш олиб боришмоқда. Уч-тўрт йилдан сўнг Ўзбекистонда ҳам ана шундай рақобат пайдо бўлса керак. Бу икки мамлакат футболи бир-биридан фарқ қилади. Қозоғистонда асосий эътибор жисмоний тайёргарликка қаратилса, Ўзбекистонда техникага асосланган футбол намойиш этилади. Умуман олганда, икки давлат футболи ўртасида катта фарқ йўқ. Бу ерда хам барчаси ривожланмоқда. Бир неча йиллардан кейин ўйинлар савияси Европа футболига яқинлашиб қолса керак. Энг асосийси - молиялаштириш. Бу ҳолат керакли даражада бўлса, ўзбек футболи яхши савияга кўтарилиб олади.

    - Ўзбекистонда ҳозирда молиялаштириш қай даражада?
    - Барча жамоаларнинг молиявий аҳволини билмайман. Қозоғистон премьер-лигасининг кўпроқ жамоалари яхши бюджетга эга. Бу борада Қозоғистон олдинда бўлса керак. Қозоғистонда яхши савиядаги легионерлар ташриф буюришмоқда ва қулай шартномалар имзолашмоқда. Ўзбекистоннинг эса 3-4 та клуби ўз сафига бундай футболчиларни жалб қилиши мумкин.

    - Инфратузилма ва стадионлар ҳақида нима дея оласиз?
    - Ўзбекистонда бир нечта яхши, чиройли стадионлар мавжуд. Ўйинларга эса Қозоғистондагидан кўпроқ мухлислар ташриф буюришади. "Тараз"да ўйнаётганимда бир неча марта бўм-бўш стадионларда тўп суришга тўғри келганди. Бу ерда эса "Шўртан"нинг ўйинларида стадион тўлган пайтлар ҳам бўлди. "Нефтчи", "Навбаҳор" билан ўйинларга 20 минг томошабин келди. Бундай мухлислар қаршисида ўйнаш анча қизиқарли. Ишқибозлар қўллаб-қувватлаб туради, олдинга чорлайди.

    Кейинги йили бу ерда аёллар ўртасида (20 ёшгача бўлган - Uff.uz) жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унга жиддий тайёргарлик кетмоқда. Стадионлар таъмирланмоқда, янги ареналар қурилмоқда, инфратузилманинг ривожи учун катта маблағ ажратилмоқда.

    - Ёзда Ўзбекистонда жазирама иссиқ бўлади. Бу ўйнашга халал бермайдими?
    - Албатта, иссиқда югуриш қийин, ҳаво ҳарорати 40 даражагача чиқади. Бундай ҳавода ўйнаш ва машғулот ўтказиш оғир. Ғузордаги стадионнинг ёритиш тизимида муаммолар бор. Шунинг учун "Шўртан" ўзининг ўйинларини ҳали қуёш ботмасидан олдин, соат 5-6да ўтказади. Бундай шароитда ўйнаш оғир.

    - Сизга катта раҳмат. Сизга омадлар, жамоангизга эса мамлакат чемпиони унвонини қўлга киритишини тилаймиз.
    - Сизга ҳам катта раҳмат!

    Манба: www.sports.kz
    Категория: Интервью | Просмотров: 492 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz