Понедельник, 06.05.2024, 15:28
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 11 » Усмон Тошев: «Мухлислар тугул ўзим ҳам ўйиндан қониқмадим»
    14:12
    Усмон Тошев: «Мухлислар тугул ўзим ҳам ўйиндан қониқмадим»



    Қаршининг «Насаф» клуби иккинчи даврани муваффақиятсиз бошлади ва бу кўпчиликка кутилмаган ҳолат бўлиб туюлмоқда. Ҳамма яхши билади, ушбу жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўйган ва чемпионлик учун кураш олиб бормоқда.

    Шу сабабли «Насаф» иштирокидаги ҳар бир ўйин ҳеч бир мутахассис ёки мухлисни бефарқ қолдирмаяпти. Шу боис Анатолий Демьяненко шогирдларининг ўз майдонида «Динамо»га, сафарда «Шўртан»га мағлуб бўлиши ҳаммани ҳайрон қолдирди. Тан олиш керак, кетма-кет мағлубиятлардан сўнг қаршиликларнинг чемпионлик учун курашдаги имкониятлари пасайди. Лекин бу футбол эканлигини ҳам унутмаслик керак. Нега деганда, футбол шуниси билан қизиқки, унда кутилмаган натижалар ҳар қадамда учраб туриши мумкин. Боз устига «Насаф»да ўз ишининг усталари ишлашмоқда, десак янглишмаган бўламиз. Чунки вилоят ҳокими Нуриддин Зайниев жамоага жуда катта эътибор қаратади. Клуб бош менежери Усмон Тошевни ҳам алоҳида таъкидлаш мумкин. Чунки ушбу мутахассис қандай иш қилиш кераклигини жуда яхши билади. Бунгача мураббий сифатида тажриба тўплаган бўлса, энди ўзи учун янги қирра - менежерлик вазифасида ҳам хизмат қилмоқда. Албатта, унга ҳам осон эмас. Аммо Усмон Тошев бундай қийинчиликлардан қандай чиқиб кетиш йўлларини билади. Бу омиллар бизни ушбу мутахассис билан суҳбатга ундади.

    - Усмон Қудратович, «Насаф» «воҳа дербиси»да «Шўртан»га имкониятни бой бериб, яна қимматли очколарни йўқотди. Сиз бу ўйин ҳақида нима деган бўлардингиз?

    - Агар ҳаммасини батафсил тушунтирсам, эртага мени бошқача тушунишлари мумкин. Қисқа қилиб айтганда, «Шўртан» билан ўйинда бизга фақат омад етишмади.

    - Иккинчи давра «Насаф» учун омадсиз бошланди. Аввалига Қаршида «Динамо»га ютқаздинглар. Кейин Ўзбекистон кубоги ярим финал жавоб баҳсида «Бунёдкор»дан енгилдинглар. Энди эса «Шўртан»га мағлуб бўлинди. Ўзи жамоага нима бўляпти?

    - Бу савол тўғридан-тўғри бош мураббийга берилиши керак. Чунки бизда жуда малакали мураббийлар иш олиб бормоқдалар ва айнан улар жамоа билан шуғулланадилар. Мен эса ташкилий ишлар билан бандман. «Насаф» футбол клубини ҳар томонлама ривожлантириш ва унинг обрўсини янада ошириш учун футбол мактаби, биринчи лига ва шунга ўхшаш зарур ишлар билан шуғулланяпман.

    - «Шўртан»га қарши ўйиндан сўнг мухлислар ўртасида келишмовчиликлар юз берди. Табиийки, улар жамоа ўйинидан қониқишмаган. Сиз «Насаф» ишқибозларига нима деган бўлардингиз?

    - Уларни тушунаман, жамоамиз ўйинидан қониқмаган бўлишса, мен ҳам уларга қўшиламан. Тартибсизликни тартиб-интизом ходимлари тезроқ бартараф этишлари керак эди. Менимча, мураббийларнинг ўзлари ҳам баҳсдан қониқишмаган.

    - 1-ўриндаги «Бунёдкор»да 41 очко, 3-ўриндаги «Насаф»да эса 30 очко. Кўриниб турибдики, ўртадаги фарқ анча йириклашиб кетди. Кўпчилик эса «Насаф»ни чемпионлик учун курашдан четга чиқариб қўйди. Сиз бунга қандай қарайсиз?

    - Албатта қийин, чунки ўртадаги тафовут чиндан ҳам катта. Аммо биз ишлаяпмизми, демак, охиригача фидоий бўлишимиз керак. Қоровулми, бухгалтерми ёки бошлиқми фарқи йўқ, муҳими ҳамма ўз ишини сидқидилдан бажариши лозим. Футболда кутилмаган ҳолатлар жуда кўп бўлади. Агар тарихга қарайдиган бўлсак, бунга ўзингиз амин бўласиз. Шундай экан, биз охиригача курашамиз. Тўғри, «Бунёдкор» очколар борасида анча илгарилаб кетди. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам бизнинг олдимизга аниқ вазифалар қўйилган. Шунинг учун ҳар қандай шароитда ҳам қўл силтамаймиз. Агарда ҳаммаси тамом бўлди дея, ишимизни сусайтирсак, бу енгилганимизни билдиради. Лекин биз ундай эмасмиз.

    - Кетма-кет мағлубиятлардан ке-йин Анатолий Демьяненконинг истеъфоси ҳақида гапирилмоқда. Шу масалага ҳам ойдинлик киритиб ўтсангиз?

    - Бу шунчаки, миш-миш. Клубда сиз айтган масала юзасидан ҳеч қандай гап-сўз бўлгани йўқ.

    - Кейинги турда «Бунёдкор» Қаршига сафар уюштиради. Сиз бу учрашув олдидан нимани ўйлаяпсиз?

    - Таркибларни солиштирсак, «Бунёдкор»нинг кўп футболчилари терма жамоа шарафини ҳимоя қилган ва айримлари ҳозир ҳам терма жамоа учун ўйнашмоқда. Лекин бизнинг таркибимиз ҳам жуда яхши дея оламан. Бунгача «Бунёдкор» билан икки марта ўйнадик. Умуман олганда, иккала ўйинда ҳам, натижани ҳисобга олмаганда, тенгма-тенг курашдик. Лекин ўша беллашувларда фақатгина омадимиз чопмади. Энди эса ўз майдонимизда ўйнаймиз. Нима бўлганда ҳам, учрашувга жиддий ҳозирлик кўрамиз. Ғалаба қозониш учун бизда барча шароит, имкониятлар бор. «Бунёдкор»ни биздан кучли деб айта олмайман. Кўп нарса ўша кунга қайси жамоа қандай ҳолатда етиб келишига боғлиқ. Кейин 17 август куни «Бунёдкор» билан Ўзбекистон кубогининг ярим финал жавоб баҳсида яна Қаршида беллашамиз. Лекин ҳозирча бу ўйин ҳақида ўйлаётганимиз йўқ. Ўйлайманки, иккала учрашув ҳам оғир ҳамда кескин курашларга бой тарзда ўтади. Мухлислар Ўзбекистоннинг икки етакчи жамоаси ўртасидаги қизиқарли ўйинларга гувоҳ бўладилар.

    - Мағлубиятлардан кейин жамоанинг ички муҳити ва футболчиларнинг кайфияти қандай?

    - Кайфият қандай бўлиши мумкин? Албатта мағлубиятлардан сўнг ҳамма қийналмоқда. Лекин ўзаро тортишиш деган нарса йўқ. Ҳаммаси профессионал ва ишчи руҳида давом этмоқда. Одатдагидек, кейинги ўйинга тайёргарлик давом эттириляпти. Жамоа ютган пайтида ўйлаш ҳам, ишлаш ҳам осонроқ. Лекин айрим клублар мағлубиятлар гирдобига тушиб қолса, унинг ичида бир-бирини ёмонлаш ва танқид тошини отишлар бошланади. Мен боя айтдим, биз бир оиламиз. Шунинг учун ҳаммамиз бу қийинчиликларни бирга енгиб ўтишимиз даркор. Агар мураббийни, шифокорни ёки футболчини ёмонласак, натижа яхши бўлиб қолмайди. Бизда фаросат, одоб ва маданият бўлса, мана шу вазиятдан чиқиб кетамиз. Яхшиямки, бизда ақлли ва ўз ишининг усталари жам бўлишган. Умуман олганда, бу каби ҳолатлар нафақат футболда, балки спортда учраб турадиган нарсалардир.

    - Нима деб ўйлайсиз, «Бунёдкор»-га ҳам имконият бой бериладиган бўлса, бу Демьяненконинг охирги ўйини бўлиши мумкинми?

    - Жуда қийин савол. Албатта, мумкин. Лекин мен буни ҳал қила олмайман. Буни фақат раҳбарият ҳал қилади.


    манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси.
    Категория: Интервью | Просмотров: 659 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz