Понедельник, 06.05.2024, 22:37
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 6 » Ва ниҳоят "Лочин"ларнинг парвози
    09:47
    Ва ниҳоят "Лочин"ларнинг парвози
         
    Илк дақиқаларданоқ жамоамиз ҳужумлар ташкил этиш орқали хавфли вазиятни юзага келтиришга интилишди. Лекин меҳмонлар ҳам хавфли ҳужумлари билан бугун наманганга фақат ғалаба учун келганликларини намойиш этишди. Айниқса, яхшигина спорт формасида бўлган Ботир Қодирқуловнинг зарбасини ҳимоячиларимиздан Жаҳонгир Меҳмонов қайтариб қолди. Лочинлар сардори Санжар Асқаралиевнинг марказдан бошлаб берган ҳужумларини муборакликлар ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаган ҳолда йўққа чиқариб, имкони қадар қарши ҳужум орқали наманганликлар жарима майдонига ёриб кириш пайида бўлдилар. "Навбаҳор" таркибида атиги 30 дақиқа тўп сурган, лекин илиқ таъсурот қолдирган Абдулазиз Султонов ҳамласи "Машъал"нинг легионер посбони Павелс Давидовсни бир неча бор зийрак тортишига мажбур қилди. Абдуазизнинг навбатдаги рейдига муборакликлар ҳимоячиси Дилявер Ваниев тўғаноқ бўлди. Султонов рақиб жарима майдонидан чамаси 16-17 метрлар узоқликда қўполлик билан тўхтатиб қолинган дақиқа "Машъал" учун омадсиз келди. Бош ҳакам қоида бузилганлиги боис ҳуштагини чалиб, жарима тўпи тепилувчи нуқтани кўрсатгач, у ерга Санжар Асқаралиев бошчилигида 8 нафар "Навбаҳор"чилар маслаҳатга дўппи кийдиришди. Сўнг тўпни ёнида Алишер Маҳмудовнинг ўзи қолиб, қолганлар муборакликлар ясаб улгурган жонли девор орасига аралашиб туриб олишди. Қолганлар эса воқеалар ривожидан юзага келувчи ҳолатга шай ҳолатда туришди. Ҳуштак жарангидан сўнг, Алишер тўпни Павелс Давидовс қўриқлаётган дарвозанинг тўққизлиги томон зарба беради ва ГОЛ!!! Бу ажойиб гол баҳснинг 13-дақиқасида содир бўлди. "Навбаҳор"нинг голидан сўнг, меҳмонлар вазиятни қўлдан бой бермай жавоб бериш учун ҳужумга ўтишди. Шуҳрат Муҳаммадиевнинг зарбасидан кейин Денис Романенко тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбориб вазиятни енгиллаштирди. 25-27-дақиқаларида майдондаги кураш асосан марказда кечди десак тўғрироқ бўларди, сабаби, тўп марказий ҳимоячилар ўртасида иккинчи қаватда ушлаб турилди. Усмон Ахмедович одатдагидек биринчи бўлимнинг сўнгги лаҳзаларида, аниқроғи 27-дақиқада Абдуазиз Султонов ўрнига Отабек Валижоновни туширади. Олимпиячимиз майдонга тушгач намаганлик ўйин услубидаги ўзгариш 4-5-1 га ўзгарди. Сабаби, Рўзим Аҳмедов олдинги чизиқда тўп сурса, унга орқароқда Валижонов ҳамда Санжар Асқаралиев дуэти кўмаклашади. Икки қанотдан Илхомжон Бойдедаев ва Жасур Бобоевлар ҳужумга қўшилишади. Мураббийларнинг бу тактикаси 1-бўлимнинг 30-дақиқасида ўз сўзини айтмай қолмади. Ўнг қанотдан тўп билан пайдо бўлган собиқ "Машъал" ярим ҳимоячиси Жасур Бобоев лочинлар ҳужумчиси Рўзимбой Аҳмедовни меҳмонлар дарвозабони Павелс Давидовс билан яккама-якка вазиятга олиб чиқади. Лекин бу ҳолатда Рўзимбойга икки ҳимоячи ҳалал беришга ҳарчанд уринишмасин, ҳужумчи барибир ўз сўзини айтди. Жарима майдонининг ўнг томонидан ёриб кирган Аҳмедов, кучли зарба билан "Навбаҳор"нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. ГОЛ!!! 2 - 0.
    Иккинчи бўлим ўзгача руҳда бошланди. Меҳмонлар майдонга туша қолиб ҳужумга киришдилар. Бу ҳолат наманганликлар мураббийларига ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш кераклиги ҳақидаги сигнал эди. Майдонда 1-бўлимда анча фаол ўйнаб ва биринчи гол эгаси ҳисболанган Алишер Маҳмудов ўрнини ҳимячи Рустам Қурбонбоев эгаллаган бўлса, ҳужумчи Рўзим Аҳмедов ярим ҳимоячи Ғайрат Жўраевга алмаштирилди. Энди "Навбаҳор"чилар иккинчи бўлимда кўпроқ эътиборни ҳимоявий ўйинга қаратдилар. Меҳмонлар устози эса бу ҳолатга жавобан ҳужум чизиғини мустаҳкамлай бошлашди. Масалан: Аббос Шодмонов билан Зафар Холмуродов, Шерзод Файзиев ўрнига Мирзоҳид Ғофуров ҳамда 72-дақиқада Шуҳрат Муҳаммадиев ўз ўрнини Соҳиб Абдуллаевга бўшатиб берди. Бу алмашинувлар "Машъал"нинг ўйинини кучайтирган бўлсада, ҳужумли вазиятларни голга айлантира оладиган қаҳрамон топилмади. Учрашув сўнгги дақиқаларида икки жамоа вакиллари биринчи бўлимда шу қадар тезкор ўйин намойиш этишдики, бу ҳолат иккинчи бўлимнинг якунланиш арафасида чарчоқ аломатлари туфайли ўйин савияси тушиб кетишига олиб келди. Албатта ёзнинг бундайин иссиқ жазирамаси ҳар қандай азаматни силласини қуритиши аниқку! Ва шу тариқа ўйин сўнггига қадар дарвозаларга бошқа голлар киритилмади ва наманганликлар ёддан чиқа ёзган ғалабани нишонлашди. "Навбаҳор" ҳақли равишда барча муҳлислар кўз ўнгида Муборакдаги мағлубият аламини олди. Ва ниҳоят...

    ОЛИЙ ЛИГА-2011. 15-ТУР
    2011 йил 5 август.
    Косонсой марказий ўйингохи 9000 томошабин.
    Бош ҳакам: Бахтиёр Тоғаев (Тошкент)
    Қанотдаги ҳакамлар: Руслан Самандаров (Навоий), Обид Жумаев (Навоий)
    Заҳирадаги ҳакам: Рустам Толибжонов (Фарғона)
    Назоратчи: Гали Имомов (Тошкент) Бош ҳакам: Бахтиёр Тоғаев (Тошкент)

    "НАВБАҲОР" - "МАШЪАЛ" 2:0 (2:0)
    Голлар: Алишер Маҳмудов 13, Рўзимбой Аҳмедов 32.
    Огоҳлантиришлар: Абдулазиз Султонов 64, Санжар Асқаралиев 79 - Самандар Шодмонов 77, Габит Сапаргалиев 83

    "Навбаҳор": Денис Романенко, Жамол Отақулов, Абдумажид Тоиров, Жаҳонгир Меҳмонов, Абдулазиз Султонов (Отабек Валижонов 27), Санжар Асқаралиев, Алишер Маҳмудов (Рустам Қурбонбоев 60), Виталий Почуев, Илҳом Бойдадаев, Рўзимбой Аҳмедов (Ғайрат Жўраев 71), Жасур Бобоев.

    "Машъал": Павелс Давидовс, Алик Ҳайдаров, Дилявер Ваниев, Мадиёр Мўминов, Самандар Шодмонов, Игорь Петкович, Габит Сапаргалиев, Шуҳрат Муҳаммадиев (Соҳиб Абдуллаев 72), Аббос Шодмонов (Зафар Холмуродов 46), Ботир Қодирқулов, Шерзод Файзиев (Мирзоҳид Ғофуров 66).

    Ёшлар биринчилиги: 0:2
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 642 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz