Вторник, 07.05.2024, 07:30
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 25 » Вадим Абрамов: Мукофотга муносиб бўлиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз
    13:39
    Вадим Абрамов: Мукофотга муносиб бўлиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз



    Бугун футболимиз учун ҳам ўзгача кун. Ўзбек футболида фаолият олиб борадиган бир қатор мутахассисларни мукофотлаш тўғрисида Президентимизнинг фармойиши эълон қилинди.

    Шу муносабат билан мукофотга лойиқ кўрилган инсонларни табриклаб қўйишга жазм этдик. Албатта улар билан суҳбат қилар экансиз, шундай шодиёна кунда ҳам фаолиятларига доир савол бермай илож йўқ. Мухлис қизиқиб турган нарсани сўрашга мажбурмиз.

    Шу сабабли ҳам Вадим Карленовични табриклаш мақсадида қилган қўнғироғимиз кичиккина интервью кўринишига келиб қолди.

    — Вадим Карленович, "Дўстлик” ордени билан таҳририят ва мухлислар номидан табриклаймиз. Мукофотдан кейин кайфиятлар қандай?
    — Раҳмат. Бндай мукофотга сазовор бўлиш ёқимли албатта. Аслида уни қўлга киритилишида бир мен эмас, балки терма жамоада фаолият олиб борадиган ҳар бир инсоннинг хизмати бор. Шундай экан, бу эътирофни бутун жамоамиз томонидан амалга оширилган ишларнинг инъикоси деб ўйлайман. Камтарона хизматларимизни бу қадар юксак баҳолагани учун Президентимиздан миннатдорман.

    — Мукофот борасида қачон хабар топдингиз? Аввалдан шу ҳақида эшитганмидингиз?
    — Йўқ. Аввалдан билмагандим. Бу ҳақида кеча хабар топдим. Бу мукофот мен учун кутилмаган совға бўлди. Шу фурсатдан фойдаланиб, юртимиздаги барча инсонларни мустақиллигимизнинг йигирма йиллик байрами билан табриклайман. Ўтган вақт давомида мамлакатимиз улкан ютуқларга эришди. Ишонаманки бундан кейин ҳам яна-да кучлироқ шиддат билан ривожланишда давом этамиз.

    — Вадим Карленович сиз билан суҳбатлашар эканмиз, терма жамоа ҳақида савол бермай илож йўқ. Келгуси учрашувларга бўлган тайёргарлик қандай кетяпти?
    — Яхши. Тайёргарлик жараёнидан кўнглим тўляпти. Айни вақтда қўл остимизда миллий биринчилигимизда тўп сурадиган йигитлардан ташқари Сервер Жепаров, Азиз Ҳайдаров, Шавкат Муллажонов ва Анзур Исмоиловлар ҳам бор. Қолган футболчилар йигирма саккизинчи август куни ихтиёримизга кетиб келадилар. Йигитларда руҳий жиҳатдан ҳам, жисмоний тайёргарлик борасида ҳам барчаси жойида.

    — Одил Аҳмедов Россия чемпионатининг охирги тур учрашувида жароҳат олган эди. У ҳақида қандай маълумот бера оласиз?
    — Одилнинг соғлиги борасида ҳеч қандай муаммо йўқ. Ўтган учрашувда жароҳат олгани заҳоти "Анжи” клуби билан боғланганмиз ва футболчимизнинг соғлиги билан қизиққанмиз. Айни вақтда Одилнинг аҳволи жуда яхши, одатдагидек машғулотларда иштирок этиб келмоқда. "Анжи”нинг келгуси учрашувида ҳам асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда. Шундай экан, унинг соғлиги борасида ортиқча ташвишга ҳожат йўқ.

    — "Олмалиқ” клуби ҳужумчиси Мўйдин Мамазулунов билан Тожикистон терма жамоаси мураббийлари қизиқаётганидан хабарингиз борми? Бу ҳақда қандай фикрдасиз?
    — Хабарим бор, албатта. Бу футболчини яхши биламан. Мен ҳам уни анчадан буён кузатиб юрган эдим. Лозим бўлганда таклиф этишимиз ҳам мумкин эди. Аммо танлаш ҳуқуқи унга тегишли. Шунга қарор қилган экан, бизда ҳеч қандай эътироз бўлиши мумкин эмас.

    — Рақиб сифатида Мамазулуновнинг бизга қарши майдонга тушишини қандай баҳолайсиз?
    — Бизга қарши ким ўйнашининг фарқи йўқ. Мени рақибдан кўра ўзимизнинг ҳолатимиз кўпроқ қизиқтиради. Келажакда кўп рақибларга қарши майдонга тушишимизга тўғри келади. Шундай бўлгач, рақиб танлаш мутлақо керак эмас. Мамазулуновнинг рақиб сифатида бизга қарши майдонга тушишининг ҳеч қандай аҳамиятли томони йўқ.

    — Суҳбат учун раҳмат. Сизни яна бир бор мукофот билан табриклаймиз.
    — Сизга ҳам раҳмат. Бу эътирофга муносиб бўлиш учун икки баробар куч билан ишлаймиз. Шуни ишонч билан айтаманки, олдимизга қўйилган вазифани уддалаш учун имкони бўлган ва бўлмаган ишларни ҳам амалга ошириш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.


    Зафар ҚОСИМОВ суҳбатлашди

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Интервью | Просмотров: 513 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz