Наш опрос |
| | |
|
Статистика |
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 | |
|
Форма входа |
| | |
|
Календарь |
| | |
|
Архив записей |
| | |
|
|
| | |
| Главная » 2011 » Август » 24 » Вадим Абрамов : “Рақибимиз Тожикистон бўлганида битта плюс бор”
14:08 Вадим Абрамов : “Рақибимиз Тожикистон бўлганида битта плюс бор” |
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов 2014 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичининг 1-турида дисквалификация қилинган Сурия терма жамоаси ўрнига Тожикистон билан ўйнашга тўғри келиши борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен бир неча маротаба айтганманки, биз учун олдин ҳам Сурия ёки Тожикистон билан ўйнаш принципиал аҳамиятга эга эмасди. Бу босқичда ҳар бир ўйинга алоҳида масъулият билан ёндошиш лозим. Рақибимиз Тожикистон бўлганининг ягона плюс томони шундаки, у ерга етиб бориш нисбатан осонроқ кечади. Қолган жиҳатлари эса ўшандайлигича қолади. Аминманки, гуруҳдаги ҳар бир жамоа ижобий натижага эришиш учун бор имкониятини ишга солади”, - деди Абрамов.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув 2 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 16:30да бошланади.
манба : the-uff.com
|
Категория: Ўзбек футболи |
Просмотров: 531 |
Добавил: 11x11
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
| | |
|