Понедельник, 06.05.2024, 18:29
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 21 » Вадим Абрамов: ЖЧга чиқиш — барчамизнинг орзуимиз. Бу орзу йўлида бирлашишимиз лозим
    11:59
    Вадим Абрамов: ЖЧга чиқиш — барчамизнинг орзуимиз. Бу орзу йўлида бирлашишимиз лозим



    Чирчиқ шаҳридаги "Кимёгар” ўйингоҳида "Бунёдкор” ва "Пахтакор” клублари ўринбосарлар таркиби ўзаро куч синашдилар. Ўйингоҳга кирганим заҳоти терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамовга кўзим тушди. Мураббий ўйинни томоша қилиш учун Чирчиқ шаҳрига етиб келган экан. Имкон бўлгани ҳамоно Абрамовни суҳбатга тортишни мақсад қилган ҳолда, учрашувни томоша қилишга тутиндим.

    Ўйин анча қизиқарли кечди. Гарчанд майдонда ўринбосарлар таркиби ҳаракат қилган бўлса-да, ҳар икки томондан ҳам таниш номлар учраб турди. Яқинда ўсмирлар терма жамоаси таркибида Мексикада ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этиб, анча танилиб қолган футболчилардан Аббос Махсталиев ва Темур Хакимовлар "Пахтакор” таркибида майдонга тушган бўлсалар, Жавлон Мирабдуллаев "Бунёдкор” шарафини ҳимоя қилди. Бундан ташқари "қалдирғочлар” таркибида Хайрулла Каримов ва Саҳоб Жўраев каби тажрибали футболчилар ҳам жароҳатдан сўнг форма тиклаш мақсадида ўйинга туширилдилар. Хуллас, Вадим Карленович учун Чирчиқ ўйингоҳида кузатиш учун футболчи етарли эди.

    Учрашувда 1:2 ҳисобида "Пахтакор” клубининг қўли баланд келди. Ўйин тугагани заҳоти Вадим Карленовичнинг ёнига бордим. Мураббий ҳеч қачон матбуот билан мулоқот қилишдан бош тортмаган. Бу сафар ҳам одатига хилоф қилмаган ҳолда, ҳар доимгидек бажонидил суҳбатга рози бўлди. Якунланган учрашув ҳақида бошланган суҳбат, яқинда бошланадиган жаҳон чемпионатининг саралаш баҳсларига бориб тақалди.

    — Вадим Карленович, учрашув ҳақида қандай фикрдасиз?
    — Ўринбосарлар таркиби бўлса-да, бундай учрашувларга ҳар доим ташриф буюраман. Сабаби, жуда қизиқарли ўйин бўлади ва томоша қилиш ҳам катта завқ бағишлайди. Лекин бу сафар кун иссиқ бўлгани сабабли бўлса керак ўйин унча қовушмади. Футболчилар бор иқтидорларини намойиш этиб бера олмадилар, натижа борасидаги босим ҳам уларга бу ишни амалга оширишларига ҳалал берди. Умуман, бундай об-ҳавода ўйнашнинг ўзи бўлмайди. Шу сабабли ўйин қизиқарли кечди, деб бўлмайди.

    — Бу учрашув сиз учун олимпия терма жамоаси бош мураббийи сифатида фойдали бўлса керак?


    — Шундай деса ҳам бўлади, лекин майдонда Саҳоб Жўраевдек миллий терма жамоа футболчиси ҳам бор эди, буни унутманг. Саҳоб терма жамоага асосий номзод футболчилардан ҳисобланади. Тўғри, жароҳат олгани сабабли анча вақт майдонга туша олмади. Бу нарса ўз навбатида бугунги ўйинга ҳам таъсир ўтказди. Умуман, бундай ўйинда футболчининг ҳолати ҳақида бирор нарса дейиш ҳам қийин. Футболчилар асосан тўп учун кураш олиб бордилар, улар ижросида комбинацион ўйин, узатма ва оширмаларга асосланган футбол кўрмадик.

    — Яқинда жаҳон чемпионати саралаш босқичида бизга рақиблик қилиши кутилган Сурия терма жамоаси четлатилиб, унинг ўрнига Тожикистонга қарши ўйнашимиз маълум бўлди. Бу ҳолат биз учун ижобийми ёки салбий?
    — Биз учун рақиб ким бўлишининг мутлақо аҳамияти йўқ. Фақат Тожикистон яқин бўлгани сабабли ҳам, биз учун қулайлик туғдириши аниқ. Ҳар ҳолда Иорданияга бориб, у ерда ўйин ўтказиб қайтгандан кўра, яқингинадаги Тожикистонга бориб келиш қулайроқ албатта.

    — Япония терма жамоаси Тошкентга миллий терма жамоамиздан аввалроқ етиб келиши ҳақида гап-сўзлар юрганди. Демак энди ундай бўлмас экан-да?
    — Шундай бўлиб чиқишига умид қиламан. Албатта бундай жиддий рақибга қарши майдонга чиқиш учун яхшилаб тайёргарлик олиб боришимиз лозим бўлади. Бу борада кам куч сарфлаб, яқинроқ манзилга бориб келишимиз яхши албатта. Энди биз японларга қараганда эртароқ Тошкентда бўламиз.

    — Яқинда Максим Шацких ва Одил Аҳмедовларнинг ўйинларини кузатиб қайтдингиз. Шундан сўнг Максим Шацкихни терма жамоа таркибига қайтаришга ҳам қарор қилдингиз.
    — Аслида Шацкихни ҳеч ким терма жамоа таркибидан чиқариб ҳам ташламаган эди. Фақат бу ҳақда гап-сўзлар юрганди ҳолос.

    — Унинг ўзи бу ҳақда эълон қилганди.
    — Ҳа, тўғри. Шунчаки Максим бундан буёғига терма жамоа таркибида унга ўрин топилмаслигидан хавфсираган эди. У билан суҳбатлашиб олдим ва тажрибасига умид қилишимизни билдирдим. Бор гап шу. Билишимча у жаҳон чемпионатида иштирок этишни орзу қилади. Мен ҳам шуни орзу қиламан, сиз ҳам, мухлислар ҳам. Шундай экан, барчамиз бир бўлиб, мана шу орзуни рўёбга чиқариш учун ҳаракат қилмасак — аҳмоқлик қилган бўламиз. Шацкихнинг ўйинини кузатдим ва қониқиш ҳосил қилдим. Албатта бу ўринда унинг терма жамоа таркибида қандай ўйин кўрсатиши ҳам катта аҳамиятга эга бўлади. Келгуси ўйинлардаги ҳаракатларига қараб иш тутаверамиз.

    — Одил Аҳмедовнинг ҳолати борасида нима дея оласиз? Унинг ўйинида ижобий ҳислатлар яна-да кўпайган кўринади.
    — Албатта. Дунё тан олган тажрибали футболчилар билан ёнма-ён, кучли чемпионатлардан бирида тўп сургандан сўнг, унинг маҳорати ва тажрибаси ошгани аниқ. Одил "Анжи”дек кучли жамоа таркибида етакчи футболчилардан бири ҳисобланади ва бу ҳолат бизни қувонтирмай қолмайди. Умуман, айни вақтда хориж чемпионатларида тўп сураётган барча легионерларимиз ўз жамоаларида асосий таркиб футболчилари ҳисобланадилар. Шундай экан, келажакка умид кўзи билан қарашимиз мумкин. Энди ўзимизни қай даражада кучга эга эканимизни исботлаб беришимиз лозим.

    Зафар ҚОСИМОВ суҳбатлашди

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Интервью | Просмотров: 516 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz