Вторник, 07.05.2024, 01:36
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 7 » “Воҳа дерби”сида мезбонлар ғолиб чиқди
    12:34
    “Воҳа дерби”сида мезбонлар ғолиб чиқди


    Иккинчи давранинг иккинчи учрашувида Ғузорга сафар уюштирган "аждарлар” бу гал ҳам майдонни мағлуб ҳолда тарк этишга мажбур бўлишди.

    Кутилгандек бу галги "воҳа дерби”си шиддатли курашларга, голларга бой бўлди. Иккинчи даврада икки учрашув (кубок ва чемпионат)да ғалаба қозониб ўз ўйини топиб бораётган "Шўртан” футболчилари дастлабки икки учрашувни мағлубият билан бошлаган қаршиликларга қарши дастлабки дақиқаларданоқ жуда фаол ўйин намойиш этишди. Ўтган ўйиндагидан фарқли равишда бу гал марказий ҳимояда Малишич ўрнига Филпосян жой олган бўлса, ҳужум чизиғида Шомуродов-Отақўзиев жуфтлиги ҳаракат қила бошлади. Шуингдек, олимпия терма жамоасига чақирилган Фозил Мусаев бу учрашувда жамоасига ёрдам бера олмасди.

    Мезбонлар таркибида эса ҳимоя марказида собиқ "насаф”чилар Асрор Алиқулов ва Ҳамза Каримов жуфтлиги анча тартибли ҳаракат қилишди. Ярим ҳимояда Афонин, Хазигалиев Афонин учлиги биринчи бўлимнинг биринчи яримгача рақибларига деярли имкон беришмади.

    5-дақиқадаёқ майдон марказида Лутфулла Тўраев тўпни Игор Таранга олдириб қўйди. "Шўртан”нинг тезкор ҳужумчиси катта тезликда чап қанотдан жарима майдонига кириб келди ва ерлатиб кучли зарба берди. Аммо Зуҳуров бу тўпни эгаллаб олди. Умуман олганда Таран биринчи бўлимда ўта фаол ҳаракат қилиб, жамоасининг тезкор гол киритишига ёрдам берди. 10 –дақиқада айнан унинг чап қанотдан жарима майдончасига ошириб берган тўпини ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Предраг Вуйовичнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячиларимиздан бирига тегиб дарвозадан жой олди.

    Голдан кейин ҳам томонлар ҳужумкорликни сусайтиришмади. Переплёткинс ва Шомуродовнинг хавфли зарбалари голга айланишига бир оз аниқлик етишмаган бўлса, кўп ўтма Вуйовичнинг жарима майдони ичига кирар кирмас йўлаган кучли зарбаси Зуҳуровнинг қўлига келиб тушди. Учрашувнинг 18-дақиқасига келиб яна мезбонларга омад кулиб боқди. Вадим Афонининнг чамаси 28 метрлар узоқликдан йўллаган жарима тўпи кутилмганда Зуҳуров қўриқлаётган дарвозанинг яқин бурчагидан жой олди. "Насаф” посбони ҳарқанча уринмасин бу тўпга эгалик қила олмади. 26-дақиқада ғузорлик футболчиларда яна бир яхши имконият юзага келди. Майдон марказидан катта тезликда жарима майдонига кириб келган Игорь Таран ўткир бурчак остида турган бўлишига қарамай тўпни узоқ бурчакка йўллашга уринди. Аммо унинг зарбасига озгина аниқлик етишмади.

    Бўлим охирларига келиб ниҳоят қаршилик футболчилар ҳам стадионга йиғилган мухлисларига шодлик улашишди. Жамоадошларидан тўпни қабул қилиб олган Илҳом Шомуродовнинг чамаси 20 метрлардан йўллаган кучли ва аниқ зарбасини Михаил Алавидзе қайтаришга ожиз эди – 2:1.

    Иккинчи бўлим тўлиқ қаршилик футболчилар назорати остида ўтди. Мезбонлар эса асосий эътиборни ҳимояга қаратган ҳолда, имкон бўлди дегунча қарши ҳужум уюштиришга ҳаракат қилишди. 47 –дақиқада Илҳом Шомуродов ажойиб тарзда ҳимоячини ортда қолдириб дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бораётган пайтда Ҳамза Каримов уни қўполлик билан тўхтатиб қолди ва огоҳлантириш олди. Лутфулла Тўраевнинг жарима тўпини Алавидзе маҳорат кўрсатиб, майдон ташқарисига чиқариб юборди. Ўйиннинг учдан икки қисми ортда қолаётган бир пайтда "Шўртан”нинг кам сонли ҳужумларидан бирида Вуйович узоқ масофадан рақиб дарвозасига зарба йўллади. Аммо бу гал ғузорликларнинг легионер футболчисининиг зарбаси кучли, бироқ ноаниқ чиқди.

    Ўйиннг сўнгги ўн дақиқаси "Насаф”нинг шиддатли ҳужумлари остида ўтди. Геворкяннинг ўзи уч марта аниқ зарба берган бўлсада, Алавидзе собиқ жамоадошининг зарбаларига ғов бўлаверди. 83-дақиқада Мирзакамол Камоловнинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпини Лутфулла Тўраев боши билан дарвозага йўналтирди. Алавидзе тўпни қайтарди. Дарвозабондан қайтган тўп йўл йўлакай устунга тегиб қайтди. 89-дақиқада эса бу сафара Иван Бошкович яқин масофадан дарвозага йўналтирган зарбаси Алавидзе қийнчилик билан қайтарди, дарвозабондан қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Артур Геворкян тўпни тўрга туширди. Аммо қанот ҳаками Артурни ўйиндан ташқари ҳолатда эканлигини қайд этиб, байроқчасини кўтарди. Сўнгги дақиқаларда Демяненко шогирдлари ҳар қанча ҳаракат қилишмасин, ўйинда ҳисоб ўзгармади. Натижада "Насаф” қаторасига тўртинчи мавсум Ғузордан очкосиз қайтишга мажбур бўлмоқда..

    ЎзПФЛ. 15-тур. 06.08.2011.

    "Шўртан” – " "Насаф” 2:1 (2:1)

    Ғузор. "Марказий” стадион.

    Ҳакамлар: Олимжон Толибжонов, Санжар Қодиров, Рашид Содиқов, Артур Ахматгалиев.

    Назоратчи: Дмитрий Роман.

    "Шўртан”: Михаил Алавидзе, Патрик Агбо, Асрор Алиқулов (с), Предраг Вуйович, Игор Таран (Жаводулла Ибрагимов, 90), Илнур Хазигалиев, Вадим Афонин, Вячеслав Пономарёв, Шаҳбоз Эркинов (Эммануэл Одибе, 59), Александр Мерзляков, Ҳамза Каримов.

    "Насаф”: Муроджон Зуҳуров, Мақсуд Каримов, Ботир Қораев, Жаҳонгир Жиямуродов (Шуҳратбек Мирҳолдиршоев, 83), Андрей Переплёткинс (Мирзакамол Камолов, 61), Илҳом Шомуродов, Носирбек Отақўзиев (Иван Бошкович, 61), Лутфулла Тўраев, Артём Филипосян, Артур Геворкян, Илҳом Юнусов.

    Голлар: Предраг Вуйович (10), Вадим Афонин (18) – Илҳом Шомуродов (39).

    Огоҳлантиришлар: Ҳамза Каримов (48)Жиямуродов (35), Геворкян (65), Лутфулла Тўраев (90).

    Азиз Нурий

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 738 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz