Понедельник, 06.05.2024, 16:55
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 20 » Водий дербиси. «Андижон»-«Нефтчи». Превью
    12:25
    Водий дербиси. «Андижон»-«Нефтчи». Превью


    21 август оқшомида жамоамиз «Андижон» ва «Нефтчи» клублари ўртасидаги 37- «водий дербиси»га гувоҳ бўламиз. Умуман олганда ушбу беллашувга бўлган қизиқиш жуда юқори. Биринчи даврада Фарғонада бўлиб ўтган ўйинда мағлубиятга учраган "бургутлар” иккинчи даврада ўша аламли мағлубиятга жавоб бериш учун майдонга тушадилар

    Шу кунга қадар, жамоалар ўзаро жами 37 ўйинда майдонга тушишган. Шулардан 27 учрашувда фарғоналиклар ғалаба қозонишган бўлса, беш учрашувда «бургутлар» ғалабани тантана қилишган. Яна шунча баҳсда эса томонлар дурангга имзо чекишган. Эътиборлиси, ўтган 37учрашувлардан фақатгина биттасида, яъни 2010 йилги мавсумда «Андижон» сафарда «Нефтчи»дан очко олишга муваффақ бўлган.

    Умумий ўйин: 37
    «Нефтчи» ғалабаси: 27 (8)*
    «Андижон» ғалабаси: 5 (0)*
    *-сафардаги ғалаба
    Ўзаро дуранг: 5 (4*)
    *-«Андижон» майдонидаги дуранг

    «Андижон» 38-тўқнашувга қадар «Нефтчи» дарвозасини жами 33 бор ишғол қилган бўлса, «Нефтчи» вакиллари меҳмонлардан икки баробардан ҳам кўпроқ, аниқроғи рақиблари дарвозасига 76 бора тўп киритишга муваффақ бўлишган.

    Умумий киритилган голлар: 109
    «Нефтчи» киритган голлар: 76 (20)*
    «Андижон» киритган голлар: 33 (18)*
    *-сафарда киритилган голлар

    Энг йирик ғалаба ҳам фарғоналикларга тегишлидир, улар Фарғонада кечган уч учрашувида, яъни 1994 йилда 7:1, 1995 ва 1997 йилларда эса йирик 6:1 ҳисобида зафар қучишган. «Андижон»нинг энг йирик ғалабаси ҳозирча 2:0 бўлиб турибди.
    Қайд этилган натижалар қуйидагича:

    Бир маротаба қайт этилган натижалар:4:3, 7:1;
    Икки маротаба қайт этилган натижалар: 0:0, 3:1, 3:0, 6:1;
    Тўрт маротаба қайт этилган натижалар: 1:1, 2:1;
    Беш маротаба қайт этилган натижа: 3:2;
    Олти маротаба қайт этилган натижа: 1:0;
    Саккиз маротаба қайт этилган натижа: 2:0.

    Эътиборингизга жамоаларнинг сўнги етти учрашувда қайд этган натижаларини тақдим этамиз:
    2011 йил
    1-давра, «Нефтчи» - «Андижон» 3:0
    2010 йил
    1-давра, «Андижон» - «Нефтчи» - 1:0
    2-давра, «Нефтчи» - «Андижон» 1:1
    2009 йил
    1-давра, «Нефтчи» - «Андижон» - 2:0
    2-давра, «Андижон» - «Нефтчи» - 3:2
    2008 йил
    1-давра, «Андижон» - «Нефтчи» - 0:0
    2-давра, «Нефтчи» - «Андижон» - 2:1

    21 август. 17:30. Андижон, «Соғлом авлод» стадиони.
    «Андижон» (Андижон)- «Нефтчи» (Фарғона)
    Бош ҳакам: Валентин Коваленко (Тошкент)
    Қанот ҳакамлари: Маъмур Саидқосимов (Тошкент) ва Жаҳонгир Саидов (Тошкент)
    Захира ҳаками: А.Асимов (Тошкент)
    Назоратчи: Раҳим Мўминов (Тошкент)

    Манба: www.andijon-pfc.uz
    Категория: Олий лига | Просмотров: 577 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz