Москванинг "Динамо” жамоаси
сардори, украиналик ярим ҳимоячи Андрей Воронин "оқ кўклар” билан янги битим
имзолади. Унга кўра, украиналик футболчи
2014 йилга қадар «Динамо” вакили саналади.
"Очиғини айтаман, менга бошқа жамоалардан ҳам таклифлар тушди. Бироқ мен мавсумнинг қизиган палласида «Динамо”дан
кетишни истамадим. Айни пайт биз юқори ўринлар учун даъвогарлик қиляпмиз. Яна
такрор айтаман, мени бу ердаги шароитлар
тўла қониқтиради. "Динамо”даги муҳит ҳам аъло даражада. Қолаверса, мураббийлар ва
ўйинчилар ўртасида ажойиб ҳамкорлик ўрнатилган. Шунинг учун янги битим таклиф
қилишганида уни иккилданмай қабул қилдим” – дейди 32 ёшли футболчи.
|