Понедельник, 06.05.2024, 16:26
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 6 » Ҳвр икк мураббий ҳам натижадан қониқди
    09:49
    Ҳвр икк мураббий ҳам натижадан қониқди
    "Навбаҳор" - "Машъал" ўйини тугагач, иккала жамоа мураббийлар фикрлари билан қизиқдик.

    Владимир Фомичев: Мезбонлар ҳақли равишда ғалабага эришишди

    ~Бугун «Навбаҳор» жамоасини ғалаба ва чиройли ўйин билан табриклайман. Ўтказиб юборилган голларга келадиган бўлсак, бу ҳимоячиларимиз Ваниев ва Сапаргалиевнинг йўл қўйган қўпол хатолари эвазига юзага келди. Бошқа ўйинчилар ҳам олдинги ўйинлардаги каби ўзларига бўлган ишонч етишмади. Бугун ҳамма шогирдларим ўз билганларича тарқоқ ҳолатда ҳаракат қилишди.

    Ўйин давомида бор-йўғи 2 та голга тортадиган вазият юзага келди, холос. Бу ўйин бошидаги вазиятлар эди. Бу вақтда ҳисоб 0:0 кўринишида бўлиб, агар уларни голга айлантира олганимизда ўйин умуман бошқача кўриниш оларди. Лекин мен ғалабани ҳақли равишда мезбонларга берган бўлардим. Бугун улардаги иштиёқ ва ғалабага бўлган интилиш кучли эди.

    М.Байрамов: Қўллаб турган мухлисларга катта раҳмат
    ~ Барчани ғалаба билан муборакбод этаман. Йигитларга бугунги ўйин учун катта раҳмат, улар бор кучларини ва маҳоратларини бериб ўйнашди. Биз бугун ҳақли равишда ғалабага ғалабага эришдик. Бугун бизни қўллаб турган мухлисларга каттакон раҳмат айтмоқчиман.
    ~ Бугун сиз жамоадан қайси ўйинчиларни алоҳида кўрсатиб ўтган бўлардингиз?
    ~ Барча ўйинчиларни таъкидлаб ўтган бўлардим. Лекин Санжар Асқаралиев бугун ҳақиқий сардорларга хос ўйин кўрсатди. У ҳақиқий плеймейкер бўлиб, ўйинни тўлиқ бошқара олди. Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам тартибли ўйин намойиш этдик. "Бухоро” билан бўлиб ўтадиган ўйинда ҳам бор имкониятларимизни ишга соламиз ва ғалабага эришамиз, деб умид қиламан.
    ~ Нега бугун Абдумалик Абдуллаев билан Александр Шадрин майдонда кўринмади?
    ~ Ҳар икки футболчимиз ҳам кечаги машғулотлар вақтида кичик жароҳатлар олишган, шунинг учун уларни майдонга тушуришни лозим топмадик.
    ~ Усмон Асқаралиев тўғрисида нима дея оласиз?
    ~ Усмон Аҳмедович шубҳасиз жуда тажрибали ва ўз ишини устаси ҳисобланадиган мутахассисдир. Керакли жойда кўрсатмаларни беришни билади.
    ~Жамоага янги келган легионерлар тўғрисида?
    Улар ҳақида ҳали ҳеч нарса дея олмайман. Ҳозирча машғулотлар давом этмоқда ва ҳар икки футболчи ҳам кузатувимиз остида. Агар улар машғулотларда ўзларини кўрсата олишса ва ишончни оқлашса, уларга ҳам имконият беришимиз мумкин.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 510 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz