Наш опрос |
| | |
|
Статистика |
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 | |
|
Форма входа |
| | |
|
Календарь |
| | |
|
Архив записей |
| | |
|
|
| | |
| Главная » 2011 » Август » 24 » Ўзбекистон ФИФА рейтингида бир поғона юқорилади
13:55 Ўзбекистон ФИФА рейтингида бир поғона юқорилади |
Бугун ФИФА август ойи бўйича терма жамоалар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси бир поғона юқорилаб 82-ўринга чиқиб олди. Ўтган вақт оралиғида бизнинг ҳисобимизга 13 очко қўшилган ва жами 401 очко тўпланган.
Терма жамоамиз Осиё қитъасида Япония, Австралия, Жанубий Корея, Эрон ва Хитой терма жамоаларидан сўнг 6-ўринда бормоқда.
ЖЧ 2014 саралаш баҳсларидаги рақибларимизнинг эгаллаб турган ўринларини ҳам келтириб ўтамиз. Япония терма жамоаси айни дамда қитъамиздаги энг юқори кўрсаткични эгаллаб турибди – 15 ўрин. КХДР терма жамоаси 114-ўринда. Қитъамиз бўйича 16-ўринда. Ҳар иккала терма жамоа ҳам ўтган ойда умуман очко олишмаган аммо бир поғонадан кўтарилишга эришишган. Тожикистон терма жамоаси 153-поғонадан жой олган. Қитъада бу кўрсаткич 26-ўрин. Қўшниларимиз ўтган ойда 34 очко йўқотишган ва 11 поғона пастлашган.
ФИФА рейтингида биринчи ўринга Голландия терма жамоаси чиқиб олган. Улар жаҳон чемпионлари ҳисобланган Испания терма жамоасини ўрнини эгаллашди.
|
Категория: Жаҳон футболи |
Просмотров: 512 |
Добавил: 11x11
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
| | |
|