Вторник, 07.05.2024, 01:27
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 25 » Жасур Ҳасанов яна Қатарга қайтди
    13:34
    Жасур Ҳасанов яна Қатарга қайтди

    Жасур Ҳасанов ўз фаолиятини яна Қатар Юлдузлар лигасида давом эттиради. 
    Кеча, 24 август куни «Қатар СК» офисида жамоанинг янги аъзоси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жасур Ҳасановнинг расмий тақдимот маросими бўлиб ўтди. 28 ёшли ярим ҳимоячи «Ал-Садд» клубидан кейин Қатарнинг энг совриндор жамоаси ҳисобланган «Қатар СК» билан бир йиллик шартномага имзо чекди.

    22 август санасида Жасур Ҳасанов ва унинг агенти Санъат Шарипов музокаралар учун Деҳли орқали Қатар пойтахти Доҳага етиб боришди. Ўтган мавсумда «Лаҳвия» клуби билан Қатар чемпионлигини қўлга киритган Ҳасановни бу ердагилар жуда яхши билишади. Шу боисдан ҳам музокара жараёни узоқ вақт олгани йўқ. Ижобий текширувдан сўнг томонлар ўзаро келишувга эришишди.

    Қатар Юлдузлар лигасининг саккиз карра чемпиони сафида Ўзбекистоннинг энг тезкор ярим ҳимоячиси ўзининг анъанавий 19-рақами остида тўп суради.

    - Ушбу трансфер – июль ойида Форс кўрфазига уюштирган сафаримиз самараси, - дейди футболчининг агенти Санъат Шарипов. Бунгача Азизбек Ҳайдаровнинг трансферини Дубайнинг «Ал-Шабаб» клуби билан муваффақиятли якунлаган эдик. Ўз сафида Жасур Ҳасановни кўрмоқчи бўлган БАА ва Қатар жамоалари, шунингдек Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» клубидан аниқ таклифлар тушди. Ҳатто японияликлар ҳам қизиқиш билдиришди. Барча таклифларни муҳокама қилиб кўргач, «Қатар СК» вариантида тўхтадик. Бу жамоа ҳар мавсум ўз олдида юксак мақсадларни қўядиган клуб ҳисобланади. Юлдузлар лигаси олтин медаллари бу сафар «Қатар СК»га насиб этиши учун Жасур бор имкониятини ишга солади. У ўтган йили «Лаҳвия»даги фаолияти орқали нималарга қодир эканлигини кўрсатиб берганди. Ўйлаймизки, тезкор ярим ҳимоячи Қатарнинг бошқа жамоасида ҳам ўзининг ҳужумкорликдаги фаоллиги билан терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамовнинг эътиборини торта олади.

    «Қатар СК»нинг янги аъзосига айланган ҳамюртимизнинг фикрлари қуйидагича бўлди:
    - Қатарга қайтганимдан хурсандман. Ўйлайманки, қисқа танаффусдан сўнг янги жамоага мослашиш жараёни менга ҳеч қандай муаммо туғдирмайди. Бу ердаги маҳаллий футболга ўтган йилиёқ кўникиб улгургандим. Собиқ жамоам «Лаҳвия»дан «Қатар СК»га мендан ташқари яна икки футболчи ўтди: марокашлик – Абдеслам Уадду ва Қатар терма жамоаси аъзоси Муса Ал-Аллақ. Бу ҳам мен учун қўшимча плюс бўлади, деб ўйлайман.

    «Қатар» СК томонидан Жасур Ҳасановга юклатилган вазифани футболчи жуда яхши тушуниб турибди:
    - Ўзимга шундай мақсад қўйдим – клуб учун максимал натижалар олиб келиш. «Қатар» СК мураббийлари менга катта умид боғлашяпти. Янги раҳбарларим мени Қатар миллий терма жамоасининг энг сермаҳсул ҳужумчиси Себастьян Сорияни қулай вазиятларга чиқариш ва унга голли паслар оширувчи ярим ҳимоячи ролида кўришаётганини таъкидлашди.

    ***
    Айни пайтда «Қатар СК» клубини 2003-2004 йилларда айнан шу жамоада тўп сурган 40 ёшли марокашлик мутахассис Саид Шибо бошқариб бормоқда. Бразилиялик ҳужумчи Мансиньо, марокашлик ярим ҳимоячи Юссуф Сафри, шунингдек юқорида таъкидланган Уадду жамоанинг хорижлик легионерлари ҳисобланишади. Ҳасанов клубда осиёлик легионер лимитини тўлдирган.

    Улуғбек Мирзаев,
    "Бунёдкор" ФК матбуот котиби

    Манба: www.fcbunyodkor.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 516 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz