Понедельник, 06.05.2024, 14:09
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 29 » Жасур Нарзиқулов: Дарвозабоннинг вазифаси ўзгача
    07:22
    Жасур Нарзиқулов: Дарвозабоннинг вазифаси ўзгача


    Жасур Нарзиқуловни мухлисларимиз аввал Қозоғистондаги, сўнгра юртимиз клубларидаги фаолияти орқали яхши билишади. Ушбу мавсумнинг иккинчи ярмидан бошлаб Жасур Қозоғистоннинг "Қайсар" жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Унинг саъй-ҳаракатлари эвазига қизилўрдаликларнинг дарвоза чизиғи анча мустаҳкамланди. У иштирок этган ўйинларнинг бештасида дарвоза дахлсизлиги сақланиб қолинди. Натижада "Қайсар" ўз олдига қўйган вазифа - Премьер-лигада қолишни уддалайдиган кўринади. Яқинда Нарзиқулов қозоғистонлик ҳамкасбларимизга интервью берди.

    - Жасур, билишимча, сиз Ўзбекистонда туғилгансиз.
    - Ҳа, Жиззахда туғилганман. 13-14 ёшимдан бошлаб ўша ерда футбол билан жиддий шуғуллана бошлаганман.

    - Қозоғистонга қандай келиб қолгансиз?
    - Чимкентда онам томондан қариндошларим истиқомат қилишади. 17 ёшимда бу шаҳарга кўчиб келдим ва ҳаваскорлар ўртасидаги турли мусобақаларда иштирок эта бошладим. Шундан сўнг дастлаб маҳаллий БИИК клубида ўйнай бошладим, кейин "Ордабаси"га таклиф қилишди.

    - Сиз ўз вақтида Қозоғистон терма жамоаси таркибига кира олдингиз. Ўз юртингизга қайтганингиздан сўнг, сизни Ўзбекистон термаси таклиф қилишмадими?
    - У ерда мени қозоғистонлик сифатида қабул қилишди. Уч йил давомида "Машъал" ва "Андижон" ўйнаётганимда 2-3 марта мени Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинига таклиф қилишмоқчи эди, лекин Қозоғистон термасида ўйнаганим учун бундан қўрқишди.

    - Бизнинг терма жамоага қайтиш ниятингиз йўқми?
    - Қозоғистон терма жамоасида ўйнашни истардим. Шундай таклиф бўлса, бажонидил қабул қилган бўлардим.

    - Ҳозир доимий равишда қаерда истиқомат қиляпсиз?
    - Ҳозир доимий равишда хотиним ва 1 ёшу 7 ойлик қизим билан Қизилўрдада яшаяпман. Ота-онам эса Ўзбекистонда истиқомат қилишяпти. Қозоғистонда ўзимга уй қуришни истайман ва ҳозир шу масала билан шуғулланяпман.

    - "Қайсар" Қозоғистон премьер-лигасининг биринчи босқичида яхши иштирок эта олмади. Премьер-лигада жон сақлаб қолиш учун курашаётган клуб таклифини қабул қилишга чўчимадингизми?
    - Бунгача мен "Тараз" билан музокаралар олиб бордим, лекин у шартнома имзолаш билан якунланмади. Таразликлар кўрикдан ўтиш учун келишимни исташди. "Қайсар" эса аввалги клублардаги иштирокимдан келиб чиқиб, мени жамоага таклиф қилди. Албатта, бу жамоа Қозоғистоннинг энг кучли жамоаси эмаслигини билардим, лекин мен бу жамоада ўзимни кўрсатиш имкониятига эга бўламан. Қизилўрдада яхши жамоа шаклланган.

    - "Қайсар" Премьер-лигада ўз ўрнини сақлаб қола оладими?
    - Албатта. Агар шундай ўйнашда давом этсак, ҳаммаси жойида бўлади.

    - Қизилўрдада ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?
    - Клубда ақлли раҳбарият ва яхши мураббийлар ишламоқда. Шунинг учун "Қайсар"да ҳеч қандай муаммо сезмаяпман. Агар яхши ўйнашда давом этсам, бундан кейин ҳам муаммо пайдо бўлмаса керак. Майдонда кўп нарса дарвозабонларга боғлиқ. Дарвозабонларнинг вазифаси ўзгача. Бекорни уларни ярим жамоага қиёслашмайди. 90 дақиқа давомида таблода 0:0 ҳисоби порлаб туриши мумкин, лекин тасодифий гол ўтказиб юборадиган бўлса, барчасига дарвозабон айбдор бўлади.

    Манба: www.sport.nur.kz
    Категория: Интервью | Просмотров: 502 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz