"Анжи" клубига доир яна бир хабар, Москванинг "Динамо”
жамоаси посбони Владимир Габулов шу кунларда махачқалъаликлар сафига бориб
қўшилади.
"Спорт Экспресс” нашрининг маълум қилишича, дарвозабон "Анжи” билан ўн
кун олдин келишувга эришган. Бироқ, ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган клуб
раҳбарлари эндигина "Динамо”га расмий таклиф билан чиқишган. Москваликлар бу
таклифга ижобий жавоб қайтаришган.
|